Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув 2018 йилнинг февраль-март ойларида ўтказилади

17.01.2018

 

Президентнинг 13.01.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги Фармони имзоланди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.

 

Чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган мамлакатимизнинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2018 йилнинг февраль-март ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади. Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади (СЧР).

 

Маълумот учун: тинчлик даврида ҳарбий хизматга 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган, саломатлигига кўра уни ўташга яроқли эркак фуқаролар чақириладилар. Ҳарбий хизматнинг бир қанча турлари мавжуд, ушбу ҳолатда гап қуйидагилар хусусида бормоқда:

  • муддатли ҳарбий хизмат –  чақирилиш ёшидаги фуқароларнинг оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида, шунингдек муқаддам ҳарбий хизматни ўтамаган офицерларнинг Қуролли Кучлар сафидаги мажбурий хизматидир. Унинг муддати оддий аскарлар ва сержантлар таркиби ҳарбий хизматчилари учун — 12 ой, олий маълумотли шахслар учун эса — 9 ой; ҳарбий хизматни чақирув бўйича офицерлар таркиби лавозимларида ўтаётган офицерлар учун — 9 ой;
  • СЧРда  ҳарбий хизмат – ҳудудий принцип асосида ойлик йиғинлар тарзида ташкил этилади ҳамда чақирилувчилар томонидан пул бадаллари киритилишини назарда тутади, уларнинг миқдорини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди. СЧРда хизматга 27 ёшга тўлгунга қадар олинади. Ҳар йилги ҳарбий йиғинларга жалб этилишлари мумкин, фавқулодда вазиятлар ёки мамлакатимизга қарши ҳарбий тажовуз рўй берган тақдирда эса ҳақиқий ҳарбий хизматга чақириладилар.

 

Ҳарбий хизматдан бўйин товлаш МЖтКнинг 237-моддаси бўйича маъмурий жарима ва ЖКнинг 225-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.   

 

Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар жорий йилнинг февраль-апрель ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16