Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Хавфли объектларнинг саноат хавфсизлиги қачон экспертизадан ўтказилади

11.10.2018

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2.10.2018 йилдаги 784-сон қарори билан буюртмачининг ариза бериш ва хулоса олиш тартиби, экспертизани амалга ошириш босқичлари, муддатлари ва ҳолатлари белгиланди.


Эслатиб ўтамиз
, саноат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан тартибга солиш Вазирлар Маҳкамаси, «Саноатгеоконтехназорат» ДИ, шунингдек айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.

 

Саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш – шундай тартибга солиш турларидан бири. Хавфли ишлаб чиқариш объектини (бундан кейин – ХИО) қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишни амалга ошириш учун экспертизанинг ижобий хулосаси бўлиши зарур. Хавфли тоифага кирувчи объектлар рўйхати «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуннинг (бундан кейин – Қонун) 4-моддасида белгиланган. 

 

Қуйидагилар саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилади:

  • ХИОни қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатлари;
  • ХИОнинг саноат хавфсизлиги декларациялари.  

 

Шунингдек ХИОда техник қурилмалар, бино ва иншоотлар қандай ҳолларда экспертизадан ўтказилиши белгиланди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Объектнинг номи

Экспертизадан ўтказиш ҳолатлари

ХИОда қўлланиладиган техник қурилмалар (бундай қурилмалар рўйхати ҳужжатга иловада келтирилган)

  • хизмат муддати тугаганлиги бўйича;
  • ҳақиқий хизмат муддати 20 йилдан ошадиган бўлса, техник ҳужжатларида бундай қурилманинг хизмат муддати ҳақида маълумотлар бўлмаганда;
  • конструкцияни ўзгартириш, бундай техник қурилманинг кўтариб турувчи элементлари материалларини алмаштириш билан боғлиқ ишлар амалга оширилгач ёхуд ХИОда авария ёки нохуш ҳодиса туфайли техник қурилма шикастланганда қайта тиклаш бўйича таъмирлаш ишларидан сўнг;
  • экспертиза хулосаларида белгиланган эксплуатация муддати тугаганлиги бўйича;
  • ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан техник қурилманинг ХИОда авария юзага келиши хавфини келтириб чиқарадиган шикастланиши ёки хусусиятларининг йўл қўйиладиган нормалардан четга чиқиши аниқланган ва бу борадаги кўрсатмалар расмийлаштирилган ҳолатда;
  • буюртмачининг ташаббуси билан.

ХИОда технологик жараёнларни амалга ошириш, Қонуннинг 4-моддаси 2-бандида назарда тутилган хавфли моддаларни сақлаш учун мўлжалланган бинолар ва иншоотлар

  • лойиҳа ҳужжати мавжуд бўлмаганда ёки унда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш муддати ҳақида маълумотлар бўлмаса;
  • ХИОдаги бинолар ва иншоотларнинг кўтариб турувчи конструкцияларига зарар етказиши мумкин бўлган авария ёки табиий ҳодисалардан сўнг;
  • экспертиза хулосаларида белгиланган эксплуатация муддати тугаганлиги бўйича;
  • ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан техник қурилманинг ХИОда авария юзага келиши хавфини келтириб чиқарадиган шикастланиши ёки хусусиятларининг йўл қўйиладиган нормалардан четга чиқиши аниқланган ва бу борадаги кўрсатмалар расмийлаштирилган ҳолатда;
  • буюртмачининг ташаббуси билан.

 

Буюртмачи экспертизани амалга ошириш учун эксперт ташкилотига белгиланган шаклдаги буюртманомани бевосита, унинг олингани тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта орқали ёхуд электрон шаклда (ЭРИ билан тасдиқлаган ҳолда) тақдим этади. Буюртманомага зарур ҳужжатлар пакети (уларнинг рўйхати ҳужжатга иловага кўрсатилган) илова қилинади. 


Экспертизани буюртмачи билан шартнома асосида аккредитацияланган эксперт ташкилотлари амалга оширадилар. Экспертиза натижаларига кўра объект саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ёки номувофиқлиги тўғрисида хулоса берилади.


Экспертизани ўтказиш муддати экспертиза объектининг мураккаблигига қараб белгиланади, бироқ зарур бўлган материаллар ва ҳужжатлар тўплами олинган кундан бошлаб 3 ойдан ошмаслиги керак.



Экспертизадан ўтказиш қуйидаги босқичлардан иборат:

  • экспертизани ўтказиш учун аризани қабул қилиш;
  • ҳужжатларни дастлабки баҳолаш ҳамда экспертизани амалга ошириш учун шартнома тузиш;
  • экспертиза объектининг унга қўйиладиган саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш;
  • экспертиза хулосасини расмийлаштириш ва бериш.

 

Кейинги ҳар бир босқич аввалгисида ижобий натижаларга эришилганда ўтказилади.



Экспертизани ўтказишда номувофиқликлар ва камчиликлар аниқланган ҳолларда эксперт бир кун давомида протоколни расмийлаштиради. Буюртмачи протоколни олгандан сўнг унда кўрсатилган муддатларда аниқланган номувофиқликларни бартараф этиши ва белгиланган шаклдаги натижаларни эксперт ташкилотига юбориши керак.

 

Салбий экспертиза хулосаси қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади:

  • буюртмачи томонидан номувофиқликларни бартараф этиш тадбирлари етарлича ўтказилмаганда ёки уларнинг натижалари келишилган муддатларда тақдим этилмаганда;
  • тақдим этилган ҳужжатларда бузиб кўрсатилган ёки ёлғон маълумотлар борлиги аниқланса;
  • ўтказилган текшириш ва техник диагностиканинг асосланган салбий натижалари олинганда;
  • экспертиза объекти саноат хавфсизлиги талабларига мос келмаса.  

 

Хулосада кўрсатилган барча номувофиқликлар ва камчиликларни бартараф этгандан кейин буюртмачи экспертизани ўтказиш учун такроран ариза бериши мумкин.

 

Экспертиза хулосалари Низомга иловада кўрсатилган муддатларга берилади. Қурилиши тугалланган объект фойдаланишга қабул қилингандан кейин экспертиза доирасида ХИО идентификацияланади.

 
ХИО саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш талабини бузганлик учун МЖТКнинг 97-моддаси бўйича маъмурий жавобгарлик белгиланган. Бу ҳақда батафсил – бу ерда.

 


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.10.2018 йилдан кучга кирди.



Ленара Хикматова.

 



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-12-11
  • USD:8312.64 (--2.21) сум
  • EUR:9456.46 (+48.21) сум
  • RUB:125.22 (+1.37) сум