Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари учун Ер солиғи ҳисоб-китобида озод қилиш қандай акс эттирилади - buxgalter.uz да ўқингАйланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида озод этиш қандай акс эттирилади - buxgalter.uz да ўқингБухгалтерни муддатли шартнома бўйича ёллаш мумкинми? - buxgalter.uz да ўқингҚарзлар МҲХС бўйича қандай акс эттирилади - buxgalter.uz да ўқингРеализацияни тан олиш муддатлари нима учун қайта кўриб чиқилиши керак - buxgalter.uz да ўқинг

Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган божхоначиларга қандай компенсация тўланади

13.06.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 4.06.2019 йилдаги 459-сон қарори билан божхона органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек, ҳалок бўлган ходимлари оилаларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби тасдиқланди.

 

Мазкур ҳужжат доирасида божхона органлари ходимлари (офицер ва сержантлар), Божхона институтида таҳсил олаётган курсант ва тингловчилар (кейинги ўринларда – ходимлар), шунингдек хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари нафақа олиш ҳуқуқига эга.

 

Бир марталик нафақа олинган тан жароҳатининг оғирлик даражасига боғлиқ ҳолда тайинланади:

  • енгил тан жароҳатида – тайинланмайди;
  • ўртача тан жароҳатида – ойлик маошининг 10 бараваригача;
  • оғир тан жароҳатида – ойлик маошининг 25 бараваригача.

 

Ходим хизмат мажбуриятларини бажараётган вақтда ҳалок бўлганда, унинг оила аъзоларига марҳумнинг ойлик маошининг 50 бараваригача бўлган миқдорда бир марталик нафақа тўланади.

 

Божхона институтида таҳсил олаётган курсант ва тингловчилар, шунингдек уларнинг оила аъзоларига нафақа стипендия ва эга бўлган махсус унвон маоши йиғиндиси миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.

 

Бахтсиз ҳолат юз берганда, тегишли божхона органи мансабдор шахслари томонидан ўтказиладиган текширув тайинланади. Олинган тан жароҳати даражаси эса суд-тиббий-экспертизада аниқланади. Текширув чоғида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлган ходимнинг хатти-ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик, хизмат интизомини бузиш ҳолатлари мавжудлиги ўрганилади. Бундай фактлар аниқланганда, шунингдек ходимнинг қонида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари мавжудлиги аниқланган тақдирда, нафақа тўлашни рад этиш масаласи кўриб чиқилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.