Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликдаги янгиликлар
  • Хорижий банкларнинг ваколатхоналарини аккредитациядан ўтказишда Марказий банк ҳужжатлардаги камчиликларни тузатиш имкониятини беради

Хорижий банкларнинг ваколатхоналарини аккредитациядан ўтказишда Марказий банк ҳужжатлардаги камчиликларни тузатиш имкониятини беради

08.05.2025

Рус тилида ўқиш

Марказий Банк бошқарувининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг банклари ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди (06.05.2025 й. АВ рўйхат рақами 1883-2-cон).

 

Қўшимчага мувофиқ, хорижий банк ваколатхонасини аккредитациядан ўтказиш учун ҳужжатларни топшириш жараёнида ариза берувчи банк томонидан тўлиқ бўлмаган, нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланса, Марказий банк хатоларни бартараф этиш ва маълумотларни тўлдириш учун камида 5 иш куни муддат беради. Бунда кўрсатилган вақт мобайнида аризани кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.

 

Шунингдек, Марказий банкка келиб тушган ариза ўша куннинг ўзида рўйхатдан ўтказилади ва банкка ариза қабул қилинганлиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабарнома юборилади. Агар ариза иш куни тугагандан кейин ёки дам олиш ёхуд байрам кунлари келиб тушса, кейинги иш куни ариза келиб тушган сана ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.05.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев