Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
1 сентябрдан бошлаб МҲЭКМ ва БҲМнинг ўзгариши иш ҳақини ҳисоблашга қандай таъсир кўрсатади Янгича муддатли тўлов: савдо корхоналари учун нималар ўзгаради Таълимга оид хизматларга (таълим олиш хизматларига) оид ЖШДС бўйича имтиёз қандай қўлланилади – Buxgalter Pro
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликдаги янгиликлар
  • Хўжалик юритувчи субъектлар алкоголь ва тамаки ҳақида огоҳлантирувчи ёзувларни жойлаштиришнинг янги тартиби ҳақида нималарни билишлари керак

Хўжалик юритувчи субъектлар алкоголь ва тамаки ҳақида огоҳлантирувчи ёзувларни жойлаштиришнинг янги тартиби ҳақида нималарни билишлари керак

18.06.2026

Рус тилида ўқиш

Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларининг зарари тўғрисидаги ахборот панелларининг янги намуналари ва уларни жойлаштириш тартиби тасдиқланди. Мажбурий жойлаштириш жойларининг тасдиқланган рўйхатига кўра, Ўзбекистондаги деярли барча корхона ва ташкилотлар янги қоидаларга бўйсунади.

 

Янги талаблар сизга ҳам тааллуқли эканлигини аниқлаштиринг. Агар шундай бўлса, 2026 йил 17 сентябргача янги «қалқонлар»ни тайёрланг ва ўзингизда жойлаштиринг. Агар эскилари осилиб турган бўлса, уларни алмаштиришга тўғри келади. Албатта, бажармаганлик учун санкциялар кўзда тутилган.

 

Алкоголь/тамаки ҳақидаги ахборот панелларини ва уларнинг намуналарини жойлаштиришнинг янги қоидалари Соғлиқни сақлаш вазирининг 15.06.2026 йилдаги 3856-сон буйруғи билан тасдиқланган.

 

Огоҳлантириш белгилари, маълумот лавҳалари ва тиббий огоҳлантириш намуналари:

  • давлат тилида тузилган бўлиши ва бошқа тиллардаги матнлар билан тўлдирилиши мумкин;
  • агар тасвирлар ажратиб бўлмайдиган (ўқилмайдиган) бўлиб қолса, алмаштирилиши керак.

 

Ким спиртли ичимликлар ҳақида огоҳлантирувчи белгини ўрнатади

 

Мана шундай белги иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида жойлаштирилиши керак

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг

Подробнее: https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/tatil_-_2020_nimalarni_hisobga_olishga_tugri_keladi

 

.