Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги қоидалар бўйича санитария-эпидемиологик хулосани қандай олиш мумкин Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси суммасидан иш ҳақи бўйича ортиқча тўловни ушлаб қолиш мумкинми Иш ҳақи ўзгарганда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини (касаллик таътилини) қандай қайта ҳисоблаш керак Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартибида нималар ўзгарди

Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича назорат – «ijro.gov.uz» орқали ташкил этилади

07.10.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2025 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини назорат қилишнинг янги механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги 616-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 25.07.2025 йилдаги ПФ-117-сон Фармонига мувофиқ 2025 йил 1 октябрдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижроси бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш «ijro.gov.uz» тизими орқали жорий этилади.

 

Давлат қарорларини ижро этишни ташкил этишнинг асосий йўналишлари:

  • Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини иқтисодий, молиявий ва назорат нуқтаи назаридан ҳар томонлама, пухта ҳамда юқори профессионал даражада тайёрлаш;
  • уларнинг ижросини самарали ва режали ташкил этиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш;
  • қўйилган вазифаларни бажаришнинг амалий механизмлари ва реал муддатларини кўрсатиш;
  • ташкилий-тартибга солувчи ва назорат фаолияти ягона тизимининг самарадорлиги учун давлат органлари, ташкилотлар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини белгилаш.

 

«Ijro.gov.uz» тизимида Ҳукумат қарорларида мавжуд топшириқлар ижроси устидан назоратни Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги амалга оширади.

 

Ҳужжат билан «ijro.gov.uz» тизими орқали Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижроси бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Назорат белгиланган схемага мувофиқ босқичма-босқич ўтказилади.

 

Адлия вазирлиги, давлат органлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, хўжалик жамиятлари томонидан Ҳукумат қарорлари ижросини ташкил этиш тартиби ва жавобгарлиги белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 04.10.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова