Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Харажатларга ва бошқа даромадларга бир томонлама ЭҲФни ким тақдим этадиИжарага олинган бинони таъмирлаш сарф-харажатларини бир неча йилга «чўзиш» мумкинмиХизматлар импортида Технопарк резидентлари ҚҚС тўлайдими

Ҳунармандлар– якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқни алоҳида ставка бўйича тўлашади

06.01.2017

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (27.12.2016  йилдаги ПҚ-2699-сон) Қарори билан якка тартибдаги тадбиркорлар — қонунчилик билан белгиланган рўйхат бўйича ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошираётган “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари учун қатъий белгиланган солиқнинг алоҳида ставкаси белгиланди.

Бундай ЯТТлар учун қатъий белгиланган солиқнинг ойига  0,5 ЭКИҲ миқдоридаги ягона ставкаси ўрнатилди, у фаолиятни амалга ошириш жойидан қатъи назар қўлланилади.

 

Якка тартибдаги тадбиркорликнинг бошқа фаолият турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкалари 2016 йилдаги даражада сақлаб қолинди.

 

Қатъий белгиланган солиқ ставкалари йил бошига, яъни 2017 йилнинг 1 январи ҳолатига белгиланган ЭКИҲ миқдоридан (149 775 сўм) келиб чиққан ҳолда белгиланади ва унинг миқдори ўзгарган тақдирда йил мобайнида қайта кўриб чиқилмайди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



Музаффар Мирзағаниев,

экспертимиз.

 

Мавзуга оид материал:

 

Ҳунармандчилик фаолияти турлари рўйхати қисқарди