Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳунармандларга – солиқ имтиёзлари, арзон кредитлар ва «ноль» қийматда хусусийлаштириш

21.11.2017

 

Президентнинг 17.11.2017 йилдаги ПФ–5242-сон «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди. Бу ҳақда ЎзАда хабар берилади.

 

Қатъий белгиланган солиқ ва суғурта бадаллари бўйича имтиёзлар

 

2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб ҳунармандчилик субъектлари – “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолари (кейинги ўринларда - ҳунармандлар):

  • ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотлари (товар, иш, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотишда қатъий белгиланган солиқдан озод этилади;
  • ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўловидан озод этилади;
  • қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандлар ўз фаолиятининг дастлабки 2 йили мобайнида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадалининг 50%ини тўлашади (ставка – ЭКИҲнинг  камида 1 баравари миқдорида).

 

Бундан ташқари, ҳунармандлар касб-ҳунар коллежларининг махсус  устахоналарида ҳунармандчилик бўйича таълим бериш ҳуқуқига эга бўлишди. Улар билан якка тартибдаги тадбиркорлар каби шартнома тузилади ва кўрсатилган хизмат учун солиқ ундирилмайди.

 

“Уста-шогирд” мактаби ўқувчиси сифатидаги иш даври 25 ёшга етгунга қадар ЭКИҲнинг камида 2,5 баравари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда меҳнат стажига қўшилади.

 

Бу - муҳим! Доимий савдо жойларига эга бўлмаган ва вақтинчалик жойларда савдо қилувчи ҳунармандлар касса аппаратлари ва савдо терминалларидан фойдаланади, шунингдек, нақд пул тушумини ихтиёрий тартибда инкассация  қилади.

 

Имтиёзли валюта режими

 

Ҳунармандларга ўз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушган хорижий валютани эркин тасарруф этиш, шу жумладан, банк ҳисобварақларидан чет эл валютасини нақд шаклда ечиб олиш ҳуқуқи берилди.

 

Хорижий мамлакатларда ўтказилган кўргазма, танлов, ярмарка давомида сотилган ҳунармандчилик маҳсулотлари экспорт шартномалари тузилмасдан амалга оширилиши мумкин, бунинг натижасида олинган даромад эса экспорт тушуми ҳисобланмайди.

 

Имтиёзли кредитлар

 

“Микрокредитбанк” АТБ, “Халқ банки” АТБ ва “Агробанк” АТБ ҳунармандларга 6 ой имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 2 йил муддатга, ЭКИҲнинг 300 бараваригача миқдорда миллий валютада имтиёзли микрокредитлар беришни бошлайди. Ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна ва эҳтиёт қисмлар харид қилишда имтиёзли микрокредитлар бўйича ставка Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг 50%ини, айланма маблағларни тўлдириш учун эса ушбу ставканинг 100%ини ташкил этади.

 

Эътиборли жиҳати шундаки, кредит маблағлари ҳунарманднинг ссуда ҳисобварағидан товарлар, ишлар ва хизматлар учун тўлов ҳисобига ташкилот ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағига ўтказилгандан кейин уларни хизмат кўрсатувчи банк тариф сиёсатига мувофиқ нақд пул шаклида олиш мумкин.

 

Соддалаштирилган тартибда хусусийлаштириш ва давлат мулкини ижарага олиш

 

Ҳунарманд хусусийлаштириш дастури доирасида (“ноль” харид қийматида) сотиладиган давлат мулки объектини олиш хоҳишини билдирган тақдирда, ушбу объект ҳунармандга баҳоланган қийматида (бошланғич инвестиция мажбуриятлари билан) очиқ савдоларга (танловга) қўйилмасдан тўғридан-тўғри шартнома асосида сотилади (берилади). Бир неча ҳунарманд бир объектни (“ноль” харид қийматида) олиш истагини билдирган тақдирда, ушбу объект белгиланган тартибда очиқ савдога (танловга) қўйилади ва унда фақат ушбу ҳунармандлар иштирок этади. Бунда ушбу объектлардан камида 5 йил мобайнида ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида фойдаланилиши лозим.

 

Ҳунармандларга давлат мулки объектлари учун ижара тўлови белгиланган энг кам тўловнинг 50%и миқдорида белгиланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

Самир Латипов

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум