Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Хусусийлаштириш соддалаштирилди, куну тун ишлайдиган савдо, кўнгилочар ва умумий овқатланиш зоналари ташкил этилади

12.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 11.10.2018 йилдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

 

2019 йил 1 апрелга қадар эксперимент ўтказилади, унинг доирасида Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимларига қўшимча ваколатлар берилади.

 

Биринчидан, бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларни баҳоламасдан, 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда “E-IJRO AUKSION” орқали инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда ўрнатилган тартибда сотиш (жумладан, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгаши қарорларига асосан).

 

Бу таълим (шу жумладан, мактабгача таълим) муассасаларига, соғлиқни сақлаш ва спорт объектлари, маданият объектларига (шу жумладан, кинотеатрлар, клублар, концерт-томоша кўрсатиш муассасалари ва кинолаштириш объектлари) дахл қилмайди, улар фақат давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорлик субъектларига берилади, бунда тегишли вазирлик ёки идора давлат томонидан шерик бўлади. Фаолият йўналиши бўйича фойдаланилмаётган ва улар бўйича ДХШ ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган объектлар бундан мустасно ҳисобланади.

 

Президент, Вазирлар Маҳкамаси ёки маҳаллий ҳокимият қарорларига асосан аввал савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари:

  • Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари (Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари) томонидан аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда – 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда; 
  • бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳолатмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION”га ўтказилади.

 

Иккинчидан, инвестиявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш. Бу ерда ҳам инвестициявий (камида 1 млн АҚШ доллари эквивалентида) ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланади. Бундай қарорлар дастлаб Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларида кўриб чиқилади ҳамда тасдиқланади.

 

Учинчидан, “E-IJRO AUKSION”да аукционга чиқариш учун ер участкаларининг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, Молия вазирлиги, ДСҚ  ва “Давергеодезкадастр” қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари (вилоят даражасида) тавсияларига асосан, ҳар бир туман бўйича бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг (0,01 га майдони учун) бошланғич баҳосини ҳар чоракда тасдиқлаш.

 

Тўртинчидан, 3 йилдан ортиқ муддат давомида тупроқ бонитировкаси ишлари (уларнинг сифати ва табиий ишлаб чиқариш унумдорлигини қиёсий баҳолаш, таҳр.) олиб борилмаган 3 гектаргача бўлган майдонга эга ер участкаларида тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси бўлиш.

 

Бешинчидан, “E-IJRO AUKSION” орқали:

  • суғорилмайдиган ерлар тоифасига кирадиган ер участкаларидан вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун инвестициявий (камида 1 млн АҚШ доллари эквивалентида) ва ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда 50 йил муддатга сотиш;
  • халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларига туташ ҳудудлардаги ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини уларнинг тоифаларидан қатъи назар, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича йўлбўйи ва туристик инфратузилма объектларини ташкил этиш учун сотиш. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасига кирувчи ер участкалари кўрсатилган мақсадлар учун фақат Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича комиссия (Президентнинг 11.09.2018 йилдаги ПҚ-3939-сон қарори билан ташкил этилган) билан келишилган ҳолда берилади.

 

Бунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг қишлоқ хўжалиги экин ерлари таркибига кирмайдиган, фойдаланилмасдан турган ер участкалари инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун бу субъектнинг ер участкаси ўлчами ва чегараларини унинг раҳбари розилигисиз ўзгартирган ҳолда олиб қўйилиши мумкин.

 

Олтинчидан, Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва сайёҳлар ташриф буюрадиган бошқа жойларда савдо-кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектлари фаолиятини тунги вақтда чеклашга йўл қўйилмайдиган зоналарни аниқлаш. У ерда ИИО ва Миллий гвардиянинг жамоат тартибини сақлаш кучларининг 3 сменали режимдаги патрули таъминланади, шунингдек, мазкур зоналарда сайёҳлар учун дам олишни ташкил этиш дастурлари тасдиқланади.

 

Эксперимент чоғида давлат кўчмас мулк объектлари учун хусусийлаштириш комиссияси ишининг умумий муддати у ташкил этилган пайтдан бошлаб 20 кундан ошмайди. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг миқдори ва турлари давлат мулки объектларини сотиш бўйича танлов ўтказишда ўрнатилган тартибни ўхшашлик бўйича қўллаш асосида Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан белгиланади.

 

Давлат кўчмас мулк объекти бўйича олди-сотди шартномаларини тузиш савдо натижалари (музокаралари) бўйича баённома имзолангандан сўнг 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади, мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери эса сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб 5 кун ичида берилади. Тасарруф этиш ҳуқуқи эса, харидорга инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилган (улар белгиланган тақдирда) деб топилган ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ ҳажмда тўланган кундан бошлаб берилади.

 

Балансда сақловчи олди-сотди шартномаси харидор томонидан тақдим этилган кундан бошлаб 5 кун ичида қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилишини ва сотилган объектнинг харидорга топширилишини таъминлаши шарт.

 

! Қуйидаги тўлов турлари бекор қилинади:

  • давлат мулки объектларини хусусийлаштиришга буюртманома берганлик учун Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида тўланадиган йиғим;
  • мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини берганлик учун давлат божи.

 

Бундан ташқари, Президент, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимларининг қарорларига асосан сотиладиган давлат мулки объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, шунингдек, Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш назорати инспекцияси томонидан давлат объектларини сотишга тайёрлашда хулосалар берилиши Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва тегишли маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади.

 
Вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органларига зарур топшириқлар берилди. Шахсий жавобгар шахслар белгиланди.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 12.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16