Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг филиалига қабул квоталари тасдиқланди

11.06.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 8.06.2020 йилдаги “2020/2021 ўқув йили учун И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига қабул тўғрисида”ги 363-сон қарор қабул қилинди.

 

И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида (кейинги ўринларда - Филиал) малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида 2020/2021 ўқув йили учун Филиалга талабаларнинг қабул квотаси 345 нафар миқдорида белгиланди.

 

Кундузги таълим шакли бўйича квота 225 кишини, кечки таълим шакли бўйича эса – 120 кишини ташкил этади.

 

Кундузги таълим шакли йўналишлари бўйича давлат гранти асосида 40% ўрин, тўлов-контракт асосида – 60% ўрин ажратилган. Кечки таълим шакли йўналишлари бўйича – барча ўринлар тўлов-контракт асосида.

 

Филиалга Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлинмаси битирувчиларини қабул қилиш алоҳида танлов якунларига кўра амалга оширилади. Танловдан ўта олмаган тайёрлов бўлинмаси битирувчилари имтиҳонни Филиалга умумий асосларда топшириш ҳуқуқига эгалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум