Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижтимоий карта орқали товарлар учун тўлов қилинса, сотиш чеки нималарни акс эттириши керак Бир неча лавозимларда ишлаган шифокорнинг тариф ставкасини қандай ҳисоблаш мумкин 2026 йил 1 январдан кимлар «жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар» тоифасига кириши мумкин

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари пул мукофоти оладилар

21.04.2021

Рус тилида ўқиш

Рус тилида ўқиш

20 апрель куни Президент томонидан “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши муносабати билан моддий рағбатлантириш мақсадида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 000 000 сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти тўланади.

 

Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар Ўзбекистоннинг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат билан Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига пул мукофотининг тантанали топширилишини таъминлаш топширилди.

 

Наргиза Воҳидова.