Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчисига – 5 млн сўм, ўзлари жанг қилган жойларга ва санаторийга сафар қилиш

17.04.2018


Президент «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармонни ҳамда «Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

 

Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги нишонланиши муносабати билан Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси ва ногиронига 5 млн сўм миқдорида пул мукофоти берилади. Фахрийларга маблағлар тантанали ва байрамона вазиятда топширилади.

 

Бундан ташқари, ёлғиз ва кам таъминланган уруш қатнашчиларининг турар жойи ва уй хўжаликлари таъмирлаб берилади. Уларнинг истаклари асосида бир нафар кузатувчи билан улар ўзлари жанг қилган мамлакатларга ҳамда  Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги “Ўзбекистон” ҳамда республика ҳудудидаги бошқа санаторийларга бепул юбориш ташкил этилади (чипталари билан бирга).

 

Режалаштирилган байрам тадбирлари орасида  - Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги композициялар инсталляцияси, жумладан, уруш йилларининг қўшиқ ва куйлари, дастурхон тузаш ва тегишли шароитлар яратиш, ўша вақтдаги ҳарбий техникалар намойиши, кўчалар ва майдонларни Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган плакатлар ва стендлар билан безаш кабилар бор.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16