Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси белгиланиши муносабати билан бухгалтер ва кадрлар хизмати ходими нима қилиши керак - buxgalter.uz да ўқингРезидентлик сертификатини қаердан ва қандай олиш мумкин - buxgalter.uz сайтида ўқинг25 августгача учта ҳисобот топшириш ва солиқларни тўлаш лозим - buxgalter.uz сайтида ўқингЭРИ учун тўлов реквизитлари ўзгарди - buxgalter.uz сайтида ўқингҚайси импорт қилувчилар реализация ҳажмидан қатъи назар ҚҚСни тўлашга ўтишлари лозим - buxgalter.uz сайтида ўқингТан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқинг

Илғор технологиялар маркази резидентларига солиқ ва божхона имтиёзлари

13.09.2018

Рус тилида ўқиш


“Инновацион фаолиятни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.  Бу ҳақда Адлия вазирлиги ўз Telegram-каналида хабар берди.

 

Биринчидан, Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маҳаллий илмий ишланмаларни жорий қилиш ва тижоратлаштиришни кўзда тутадиган илмий стартапларга грантлар ёки фоизсиз қарз ажратади. Бунда инвесторлар камида 30% миқдорида ўз маблағларини киритишлари лозим.

 

Эслатиб ўтамиз, Жамғарма Президентнинг 29.11.2017 йилдаги ПФ-5264-сон Фармони билан Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси негизида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган (шарҳга қаранг).

 

Иккинчидан, Илғор технологиялар маркази тузилмасида Инновацион стартап-акселератор ва стартап-инкубатор ташкил қилинади. У ерда юқори технологияли кичик компаниялар учун лаборатория асбоб-ускуналари, ишлаб чиқариш майдонлари ва офис хоналари имтиёзли шартларда 2 йил муддатга ижарага тақдим этилади (Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилган ҳолда давр 5 йилгача узайтирилиши мумкин).

 

Эслатиб ўтамиз, Илғор технологиялар маркази Президентнинг 19.04.2018 йилдаги ПҚ-3674-сон қарори билан “Юқори технологиялар ўқув-экспериментал маркази” Давлат корхонаси негизида ташкил этилган (шарҳга қаранг).

 

Бундан ташқари, Илғор технологиялар маркази резидентлари 2022 йил 1 январгача қуйидагилардан озод қилинди:

  • ер солиғи;
  • фойда солиғи;
  • юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
  • ягона солиқ тўлови;
  • ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган хом ашё ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари).

 

Қайд этамизки, Солиқ кодексининг 30-моддасига биноан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тақдим этилмайди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат расман эълон қилингандан кейин мазкур шарҳга имтиёзларнинг юридик асоси бўйича аниқлаштириш киритилади.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_