Президент томонидан 05.11.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ҳамда Божхона кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-992-сонли Қонун имзоланди.
Киритилаётган қўшимчалар махсус ваколатли давлат органи томонидан олинаётган республика ҳудудига киритилаётган тезкор қидирув тадбирлари тизими техник воситалари солиқлардан озод қилинишини назарда тутмоқда.
Шунингдек, мазкур техник воситаларига акциз солиғи солинмайди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.11.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев