Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Имтиёзли микрокредитлар бўйича тажриба лойиҳаси ишга туширилди

14.02.2017

Президентнинг 31.01.2017 йилдаги ПҚ–2746-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида тажриба тартибида кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун микрокредитлашнинг янги схемаси жорий этилмоқда.

Қуйидагилар микрокредитлаш учун қамраб олинадиган шахслар орасида устувор контингентлар ҳисобланади:

  • ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчилари;
  • муддатли ҳарбий хизматдан қайтган жисмоний шахслар;
  • меҳнат органларида рўйхатга олинган банд бўлмаган фуқаролар;
  • оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётган аҳоли, шунингдек, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тавсияномалари бўйича ишга жойлашишга эҳтиёжманд бўлган бошқа шахслар.

 

Ҳаммаси бўлиб 2017 йилда тижорат банкларининг 126 та филиаллари орқали умумий қиймати 277 млрд сўмлик микрокредитлар тақдим этиш кўзда тутилган.

 

Мазкур микрокредитлар бериладиган асосий фаолият турлари рўйхати ҳам тасдиқланди. Уларнинг сони ўн бешта, аммо фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларининг илтимосномасига биноан оилавий тадбиркорликнинг бошқа турлари ҳам таклиф этилиши мумкин.

 

Микрокредитлар суммаси  ЭКИҲнинг 200 баробаригачани ташкил этиб, асосий қарзни тўлаш учун 6 ойлик имтиёзли муддат билан 3 йилгача берилади.

 

Шу билан бирга қуйидаги йиллик фоиз ставкалари амал қилади:

  • битта иш жойи яратилганда – 9 %;
  • иккита иш жойи – 8%;
  • учтадан тўрттагача иш жойлари – 7%;
  • бешта ва ундан ортиқ иш жойлари яратилганда – 6%.

 

Мурожаат этувчи томонидан, қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бериладиган микрокредит бўйича қайтаришни таъминлай олмаслик ҳолати вужудга келганда тижорат банклари томонидан микрокредитни таъминлаш сифатида: 

 

  • ЭКИҲнинг 100 баробаригача миқдорда микрокредитлашда — харид қилинадиган мулкни ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари кафиллигини;
  • ЭКИҲнинг 100 баробаридан ортиқ миқдорда микрокредитлашда — учинчи шахснинг кафиллигини, суғурта ташкилотларининг суғурта полисларини ва қонун ҳужжатлари доирасида бошқа таъминлаш турларини қабул қилиб олишларига йўл қўйилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16