Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходимнинг иш ҳақи барча талабларни қоплашга етмаса, ундирувларни қандай амалга ошириш керак Онлайн-НКМ ва виртуал кассани қачон ва қандай қайта рўйхатдан ўтказиш керак Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади

Ипотека кредитларини секьюритизация қилишнинг вақтинчалик қоидалари тасдиқланди

14.11.2025

Рус тилида ўқиш

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан Ипотека облигацияларини чиқариш соҳасида "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режими доирасида ипотека облигацияларининг эмиссияси ва муомаласи тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди (11.11. 2025 й. АВ рўйхат рақами 3700-сон).

 

Ҳужжат Президентнинг 21.02.2025 йилдаги "Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-26-сон Фармонига, шунингдек Ипотека облигацияларини чиқариш соҳасида "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш тўғрисидаги низомга (14.07. 2025 й. АВ рўйхат рақами 3648-сон) мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Тартибга солиш қумдони доирасида "Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси" АЖ томонидан ташкил этилган махсус ваколатли ташкилот республиканинг бешта банки томонидан берилган ипотека кредитларини секьюритизация қилиш асосида 1 трлн сўмлик ипотека облигацияларини чиқариш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга оширмоқда.

 

Вақтинчалик низом қуйидагиларни белгилайди:

  • секьюритизация қилиш тартиб-таомиллари;
  • секьюритизация қилиш учун пулга (бир хил шартларда берилган кредитлар тўпламига) киритиладиган ипотека кредитларига қўйиладиган талаблар;
  • ипотека облигацияларини чиқариш ва уларнинг муомаласи, шу жумладан РЕПО операциялари тартиби;
  • оригинатор банклар, махсус ваколатли ташкилот, "Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси" АЖ, ваколатли орган, Марказий депозитарий ва секьюритизация битимининг бошқа иштирокчилари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмлари.

 

Низомга асосан, "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" АЖ тўлов агенти бўлиб, ипотека облигациялари бўйича фоизларни тўлаш ва уларнинг номинал қийматини сўндириш у орқали амалга оширилади.

 

Ипотека қопламаси таркибига киритиладиган ипотека кредитлари қуйидаги шартларга мувофиқ келиши лозим:

  • кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи 75 фоиздан кам бўлмаслиги керак;
  • ипотека кредитини олувчининг қарз юки кўрсаткичи 70 фоиздан кўп бўлмаслиги керак;
  • ипотека кредити берилган санадан бошлаб 6 ойдан кўп муддат ўтиши керак.

 

Ипотека облигациялари бўйича фоизларни тўлаш ва уларнинг номинал қийматини сўндириш ипотека агенти томонидан фақат Марказий депозитарий орқали амалга оширилади.

 

Ишлаб чиқувчининг таъкидлашича, секьюритизация қилишга асосланган ипотека облигациялари Ўзбекистон капитал бозорида янги восита ҳисобланади. У банкларга кредит фаолиятини кенгайтириш учун берилган ипотека кредитларини бозор молиявий ресурсига трансформация қилиш орқали хатарларни қайта тақсимлаш ва ликвидликни бўшатиш имконини беради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.11.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова