Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликдаги янгиликлар
  • Иш ҳақи ҳисоб-китобидаги, алоҳида бўлинмалар ҳисоботларидаги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлашда ЯТТ иштирок этишидаги ва бошқа ўзгартиришлар

Иш ҳақи ҳисоб-китобидаги, алоҳида бўлинмалар ҳисоботларидаги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлашда ЯТТ иштирок этишидаги ва бошқа ўзгартиришлар

06.06.2018

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2018 йилдаги 384-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 мингта бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).


 

1. Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибининг (ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган) 1-бандига қўшимча киритилди.

 

Унга мувофиқ, агар ходим олий таълим тизимида ўқиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун юборилган бўлса, ушбу даврга ҳақ тўлаш учун ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи худди меҳнат таътили ҳақи, ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобланганидек ҳисоб-китоб қилинади. 

 

2. «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорнинг (ВМнинг 3.09.1999 йилдаги 414-сон қарори) 4-бандига ўзгартириш киритилди.

 

Фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан, биноларни ва мол-мулкни ижарага беришдан, ҳомийлик (беғараз) ёрдами берилишидан қўшимча даромад олаётган бюджет ташкилотларини барча турдаги солиқлар, Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилиш муддати 2023 йил 1 январгача узайтирилди. Имтиёз мақсадли тусга эга.    

 

Илгари солиқлар ва йиғимлардан озод қилиш муддати 2018 йил 1 январгача этиб белгиланган эди.

 

3. «2001/2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги қарорнинг (ВМнинг 12.06.2001 йилдаги 250-сон қарори) 9-бандига ўзгартириш киритилди.

 

Олий таълим муассасаларини тўлов-контракт асосида кадрларни тайёрлаш учун тушадиган маблағлардан солиқлар, Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилиш муддати 2023 йил 1 январгача узайтирилди. Имтиёз мақсадли тусга эга.

 

Илгари солиқлар ва йиғимлардан озод қилиш муддати 2018 йил 1 январгача этиб белгиланган эди.

 

4. «Ички бозорни ёғоч-тахта материаллари билан тўлдиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорга (ВМнинг 7.07.2003 йилдаги 305-сон қарори) ўзгартиришлар киритилди, уларга мувофиқ четдан келтириладиган ёғоч-тахта материаллари ва ёғоч учун импорт божхона божи ва ҚҚС тўлашдан озод қилинадиган шахслар рўйхатидан жисмоний шахслар чиқариб ташланди.

 

5. Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига (ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган) ўзгартиришлар киритилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари бўйича чекловлар олиб ташланди.

 

Шундай эди

Шундай бўлди

73. Ташкилотлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (хом сут, сабзавотлар, мевалар, асал, тери ва мўйна) тайёрлаш бўйича хизматлар

73. Ташкилотлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш бўйича хизматлар 

 

 

6. «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан айрим тоифадаги юридик шахсларга мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича имтиёзлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга (ВМнинг 2.10.2012 йилдаги 281-сон қарори) аниқлаштириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Уларга мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик шахсларга мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи бўйича имтиёзларни солиқлардан (тўлиқ ёки қисман) озод қилиш тарзида беришлари мумкин.

 

Солиқлар бўйича имтиёзлар биринчи навбатда қуйидаги тоифадаги солиқ тўловчиларга берилади:

а) ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни амалга ошираётганларга;

б) Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурига киритилганларга;

в) ҳудуднинг инфратузилмасини ривожлантиришда қатнашувчиларга.

 

Бунда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари солиқлар бўйича белгиланган ставкаларга ҳудудларнинг ҳамда фаолиятни амалга ошириш жойининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда жисмоний шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ ва жисмоний шахсларнинг ер солиғи бўйича белгиланган ставкаларга нисбатан 0,7 дан 1,3 гача пасайтирувчи ва ошиб борувчи коэффициентларни киритиш ваколатига эга.

 

7. Юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 27.02.2017 йилдаги 105-сон қарори билан тасдиқланган) ўзгартиришлар киритилди.

 

Юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови ва қўшилган қиймат солиғи суммалари ҳисоб-китоблари шакллари (1–3-иловалар) ўз кучини йўқотди.  

 

Кўрсатилишича, Молия вазирлиги ва ДСҚ томонидан тасдиқланган солиқ ҳисоботлари шакллари бўйича алоҳида бўлинмага тўғри келадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва қўшилган қиймат солиғи суммалари ҳисоб-китоблари юридик шахснинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги ДСХОга тақдим этилади. Айни пайтда булар «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор (АВ томонидан 14.03.2017 йилда 2439-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тасдиқланган ҳисоб-китоблар шаклларидир. 

 

Ушбу ҳисоб-китоблар юридик шахснинг ҳисоб-китоблари асосида тузилади. Уларда ҳар бир алоҳида бўлинма бўйича солиқ суммалари алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилади. Бунда юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги ДСХОга ҳисоб-китоблар тақдим этилаётганда унниг ҳар бир алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган солиқлар суммалари бўйича ҳисоб-китоблар нусхалари илова қилинади. 

 

Татьяна  Белоусова.

 



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16