Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ишлаб чиқарилганига 20 йилдан ошган юк машиналари Қамчиқ довони орқали юк ташиши тақиқланди

13.04.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 6.04.2018 йилдаги 268-сон қарори билан «Қамчиқ» довони орқали автомобиль транспортида юк ташиш тартибга солинди.

 

Турли даврларда довон орқали автоташувларга турлича чекловлар амал қилган. Хусусан, Қамчиқ довони орқали қуйидаги муддат давомида фойдаланилган автомобилларда юк ташиш тақиқланган эди:

  • 2012 йил 1 октябрдан – 25 йил ва ундан ортиқ;
  • 2014 йил 1 июлдан – 20 йил ва ундан ортиқ;
  • 2016 йил 1 июлдан – 15 йил ва ундан ортиқ.

 

Бир қатор идораларнинг таклифига кўра 2016 йилдан буён амалда бўлган чекловлар поғонаси кўтарилди. Энди «Қамчиқ» довони орқали ишлаб чиқарилганига 20 йилдан ошган юк автомобиллари ва автомобиль-тиркамаларда юк ташиш тақиқланади.

 

Эслатиб ўтамиз, юк машинасининг «ёши» – чеклов белгиланиши учун ягона мезон эмас. Ўтган йилдан бошлаб ўқ юкламаси 11,5 тоннадан кўп бўлган автотранспорт воситаларида  «Қамчиқ» довони орқали юк ташиш тақиқланган, бунда айрим истиснолар қилинган (батафсил қаранг).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.04.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

  

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум