Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ишловчи спорт фахрийларига пенсия тўлиқ тўланади, жисмоний тарбия ўқитувчилари янги тартибга кўра тайинланади

06.03.2018

 

Бу Президентнинг 5.03.2018 йилдаги «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган.


Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида имтиёзлар жорий қилинди


Жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, шунингдек, таълим муассасалари ва спорт ташкилотларида меҳнат қилаётган спорт фахрийларига фаолиятнинг бошқа ҳақ тўланадиган турлари билан шуғулланмаслик шарти билан пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.

 

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ҳамда олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари совриндор спортчилари Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятлардаги жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, тегишли спорт федерациялари (ассоциациялари) тавсияномаларига асосан тренерлик фаолияти бўйича соддалаштирилган тартибда аттестациядан ўтиб, тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатномани олгач, спорт мактабларида тренер сифатида ишлашлари мумкин.

 

Спорт ташкилотлари (идоралари) раҳбарлиги лавозимига аввал шуғулланган профессионал фаолият туридан қатъи назар, олий маълумотли ҳамда бошқарув соҳасида амалий кўникмага эга бўлган шахслар тайинланиши мумкин.

 

Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома муддати тугаган тренерлар кўпи билан 4 ой муддатдан ошмаган ҳолда ўрнатилган тартибда янги рухсатнома олинишига қадар меҳнат фаолиятини давом эттиришга ҳақли.

 

Истеъдодли ёшларни саралаш – барча даражалар бўйича

 

Ҳужжатда оммавий спортни ривожлантириш ва истеъдодли ёшларни саралаш (селекция) соҳасида таълим муассасаларининг устувор йўналишлари белгиланди. Мактабгача таълим муассасаларида бошланғич гимнастика ва ҳаракатли ўйинлар бўйича машғулотлар олиб борилади.

 

Синфдан ташқари спорт тўгараклари ва секциялари машғулотлари умумтаълим мактабларида ҳафтасига камида 4 соатдан, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида эса ҳафтасига камида 6 соатдан ташкил этилади. Бу жараёнга жисмоний тарбия ўқитувчилари жалб этилади. Истеъдодли ёшларни саралаш (селекция) ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари спорт захирасини шакллантириш мақсадида кейинчалик болалар минтақавий спорт мусобақаларида иштирок этадилар.  

 

Олий таълим муассасаларида кейинчалик республика ва халқаро спорт мусобақаларида қатнашиш учун олимпия ва миллий спорт турлари бўйича талабалар спорт клублари ҳамда жамоалари ташкил этилади. Ана шу даражада истеъдодли ёшларни саралаб олиш (селекция) спорт турлари бўйича миллий терма жамоалари ҳамда республика олий спорт маҳорати мактаблари спорт захирасини шакллантиришга имкон беради.

 

Жисмоний тарбия ўқитувчиларини танлаб олишнинг янги тартиби
 

Мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари жисмоний тарбия ўқитувчиси (инструктори) ҳамда олий таълим муассасалари жисмоний тарбия ўқитувчиси ва кафедра мудири лавозимларига халқаро даражадаги спорт мусобақалари ғолиблари тайинланиши мумкин.

 

Юқорида санаб ўтилган ходимлар қуйидаги тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади:

  • давлат мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида – Вазирлик билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиқлари томонидан амалга оширилади;
  • олий таълим муассасаларида – вазирлик томонидан олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда ташкил этиладиган танлов натижасига кўра жисмоний тарбия ва спорт вазири томонидан амалга оширилади.  

 

Уларнинг иш фаолияти самарадорлиги ўқувчи (талаба)ларни жисмоний ва касбий тайёргарлиги ҳамда улар орасидан иқтидорли спортчиларни танлаш (селекция)да, энг аввало, эришилган аниқ натижаларни ҳисобга олган рейтинг тизими асосида баҳоланади. Ўқитувчиларни моддий рағбатлантириш рейтинг тизимининг шахсий кўрсаткичларига асосан амалга оширилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум