Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Исталган электр ҳисоблагични сотиб олиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш – ЭТК ҳисобидан

26.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўз абонентларининг барча (нафақат ЭҲНАТга уланган) ҳисоблагичларини сақлаш харажатларини ўз зиммасига олади. Кўп квартирали турар жойлар ҳамда ётоқхоналарда яшовчи истеъмолчилар электр плиталар ўрнатиш техник шартларда назарда тутилган ҳолдагина электр энергияси ҳақини 50%лик чегирма билан тўлай оладилар.

 

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритган Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2018 йилдаги 838-сон қарорида ана шулар назарда тутилган.

 

Барча учун бепул

 

Энди, Қоидаларнинг 52-бандига мувофиқ, барча электр энергияси ҳисоблагичларини сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий давлат қиёсловидан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек мавжудларини алмаштириш (ш.ж. индукцион) ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Илгари ушбу норма фақат ЭҲНАТга уланадиган, яъни замонавий ҳисоблагичларга тааллуқли эди.

 

Шу муносабат билан истеъмолчилар тегишли хабарномани олганларидан сўнг келгуси қиёслов хизмати учун тўловни амалга оширмаган бўлсалар, уларни электр энергияси учун тўловни белгиланган қувват бўйича тўлашга ўтказиш тўғрисидаги Қоидаларнинг 125-банди ўз кучини йўқотди.

 

Ўғирланган ёки зарар етказилган ҳисоблагични ким тиклайди?

 

Ҳисоблагич ўғирланган ёки унга зарар етказилган ҳолларда Қоидаларнинг 98-банди қўлланилади, унга ҳам хонадонлар ичида ўрнатилган ҳисоблагичлар ҳақидаги норма қўшилди. Хонадон ичида ўрнатилган ҳисоблагични тиклаш истеъмолчининг мажбурияти эканлиги борасида аниқлик киритилди.

 

Шу билан бирга, зинапоя майдончаларида ўрнатилган ҳисоблагичлар учун илгаригидек ХУМШ ёки уйни бошқарувчи ташкилот жавобгар ҳисобланади.

 

Электр энергияси учун тарифнинг 50%ини тўлашга ким ҳақли

 

Овқат тайёрлаш учун электр плиталар билан жиҳозланган кўп квартирали турар жойлар ва ётоқхоналар аҳолисигина, уйнинг неча қаватлилигидан қатъи назар, электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 50%и миқдорида тўлов тўлаш ҳуқуқига эга. Илгари фақат 10 қаватдан баланд уйларнинг аҳолиси ана шу ҳуқуққа эга эди.

 

Шуниси муҳимки, электр тармоқларига улаш бўйича техник шартларда аввалбошдан мазкур электр плиталарнинг қуввати ҳисобга олинган кўп квартирали турар жойлар ва ётоқхоналар аҳолисигина имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу уйларда электр қурилмаларни (трансформаторлар, куч кабеллари, тақсимлаш шчитлари, коммутация аппаратлари, электр узаткичлар ва бошқаларни) лойиҳалаштириш ва монтаж қилиш техник шартларда кўрсатилган қувватни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.   

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16