Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўринишидаги моддий ёрдам: ҚҚС қачон юзага келади ва чегирма ҳуқуқи қачон йўқотилади Таъсисчилар чиқиб кетишида олинган асосий воситалар қандай ҳисобга олинади – Buxgalter Pro Таъсисчилар чиқиб кетишида олинган асосий воситалар қандай ҳисобга олинади – Buxgalter Pro

Жаҳон банки газ сизиб чиқишларини бартараф этиш учун 10,6 млн АҚШ доллари ажратди

25.08.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2026 йилдаги «Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда газ сизиб чиқишларини бартараф этиш механизмини яратиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 444-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 30.01.2025 йилдаги «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-16-сон Фармонига мувофиқ, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда газ сизиб чиқишларини бартараф этиш механизмини яратиш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жаҳон банки билан қиймати 10,6 млн АҚШ долларига тенг Грант битимини, шунингдек «Ўзтрансгаз» АЖ билан грантларни тақсимлаш бўйича субсидиар келишувни имзолади.

 

Жаҳон банки кўмагида газ сизиб чиқиш ҳолатларини аниқлаш бўйича ўтказилган тадбирлар натижасида республика ҳудудида жойлашган «Ўзтрансгаз» АЖ объектларининг 1 000 тадан ортиқ нуқсонли нуқталарида 35 млн куб метргача ҳажмда газ сизиб чиқиш ҳолатлари аниқланган.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Грант битими асосида «Ўзбекистонда газ сизиб чиқишларини бартараф этиш механизмини яратиш» лойиҳасини амалга ошириш доирасидаги компонентлар ва молиялаштириш ҳажмларининг мақсадли параметрлари;
  • Лойиҳани мувофиқлаштириш мақсадида ташкил этиладиган идоралараро ишчи гуруҳ таркиби;
  • Лойиҳа доирасида газ сизиб чиқишларини бартараф этиш натижасида иқтисод қилинадиган маблағларни жамлаш ва қайта инвестиция қилиш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.08.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2026-10-10
  • USD:11897.90 (+0.00) сум
  • EUR:13336.36 (+0.00) сум
  • RUB:140.18 (+0.00) сум