Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари учун Ер солиғи ҳисоб-китобида озод қилиш қандай акс эттирилади - buxgalter.uz да ўқингАйланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида озод этиш қандай акс эттирилади - buxgalter.uz да ўқингБухгалтерни муддатли шартнома бўйича ёллаш мумкинми? - buxgalter.uz да ўқингҚарзлар МҲХС бўйича қандай акс эттирилади - buxgalter.uz да ўқингРеализацияни тан олиш муддатлари нима учун қайта кўриб чиқилиши керак - buxgalter.uz да ўқинг

Жаҳон банки Ўзбекистонга COVID-19 га қарши курашиш учун $95 млн ажратади

03.07.2020

Рус тилида ўқиш

Бу ҳақда Президентнинг 2020 йил 2 июлдаги ПҚ-4772-сон қарорида сўз боради.

 

Қарз маблағлари “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳасини (кейинги ўринларда – Лойиҳа) амалга ошириш учун 30 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан ажратилади.

 

Улар COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш учун миллий соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун тиббий буюм, тиббий техника ва жиҳозлар сотиб олиш, карантин тадбирлари амал қилиши даврида кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришга йўналтирилади.

 

Халқаро тараққиёт уюшмасининг (кейинги ўринларда - ХТУ) кредитидан самарали фойдаланишни мониторинг қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти томонидан амалга оширилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги ХТУ кредитидан мақсадли фойдаланиш ҳамда лойиҳани самарали амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.

 

Масъул ижро этувчи вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тегишлича қуйидагилар учун шахсий жавобгарлик юклатилди:

  • Лойиҳа доирасида харид қилинадиган ускуналарни ўрнатиш ва монтаж қилиш учун тиббиёт муассасаларини тайёрлаш;
  • Лойиҳа тадбирларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
  • Лойиҳа доирасида ижтимоий нафақаларнинг мақсадли ва манзилли тайинланиши ҳамда ўз вақтида тўланишини таъминлаш.

 

ХТУ кредити бўйича қарзни тўлаш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, комиссион ва бошқа харажатлар бўйича тўловлар республика бюджетидан қопланади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • "Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш" лойиҳасининг параметрлари;
  • "Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида Жаҳон банки томонидан ажратиладиган қарзни сўндириш ҳамда қарз бўйича фоиз ва комиссияларни тўлашнинг прогноз жадвали.

 

Халқаро молия институтларининг қарзлари ва ҳукумат ташкилотларининг халқаро қарзлари ҳисобидан республикага олиб кириладиган товарлар (хизматлар) божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) ҳамда улар ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (хизматлар) - ҚҚСдан озод этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.