Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерларнинг ишини енгиллаштириш бўйича ғояларингиз борми? Ботга ёзинг! Контрагент қандай ҚҚС ставкасини қўллаётганини олдиндан қандай билиш мумкин Маркировкаланган товарлар учун янги хавф мезони ишга туширилди Маркировкаланган товарлар учун янги хавф мезони ишга туширилди

Жамоат хавфсизлиги университетига курсантларни қабул қилиш кўпаймоқда

07.09.2026

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 26.08.2026 йилдаги "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-302-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатда кўзда тутитлган асосий мақсадлар:

• жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрлар тайёрлаш бўйича узлуксиз таълим тизимини яратиш;

• Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетини жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналиши бўйича кадрларни мақсадли тайёрлашга ихтисослашган олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотига айлантириш.

 

Университетда 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ички ишлар органлари фаолиятининг "ҳуқуқбузарликлар профилактикаси", "йўл ҳаракати хавфсизлиги", "жамоат тартиби муҳофазаси" ҳамда "қўриқлаш фаолияти" йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик қабул квоталари кундузги таълим шаклида 600 нафарга, масофавий таълим шаклида 300 нафарга оширилади. Шу билан бирга, уларнинг тўртдан уч қисми ИИВ тизими учун жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлашга ажратилади.

 

Курсантларнинг амалий машғулотлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар органларининг тегишли бўлинмаларида ўтказилади. Бунда битирувчи курс курсантлари тегишли соҳавий хизматларда "стажёр-инспектор" лавозимида амалиёт ўтайдилар.

 

Ўқув машғулотларига жамоат хавфсизлигини таъминлаш, хотин-қизлар, ёшлар ва вояга етмаганлар билан ишлаш соҳаларида амалий тажрибага ва касбий маҳоратга эга бўлган маҳаллий ва хорижий мутахассислар жалб этилади.

 

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Университет квотасининг тўртдан уч қисмини шакллантиради, Жамоат хавфсизлиги кафедраларининг профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантиришда иштирок этади, ўқув жараёнини ташкил этишда бевосита иштирок этади.

 

Университетнинг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қуйидагилар тайёрланади:

• Қуролли Кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун мутахассислар – давлат гранти асосида кундузги таълим шаклида;

• Миллий гвардия ва ички ишлар органларининг олий маълумотга эга бўлмаган ҳарбий хизматчилари ва ходимлари учун – давлат гранти асосида, Қуролли Кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг олий маълумотли ҳарбий хизматчилари ва ходимлари учун тўлов-контракт асосида – масофавий таълим шаклида;

• умумфуқаролик асосида кадрлар тайёрлаш – тўлов-контракт асосида кундузги, кечки ва масофавий таълим шакллари бўйича. 

 

Ҳужжат билан Университетда илмий-педагогик жараённи 2030 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) тасдиқланди.

 

Таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш

 

Ўқув дастурларига қуйидаги фанлар киради:

• "Оилавий медиация асослари";

• "Koнфликтология (стресс-менежмент)";

• "Mуаммоли социология", "Хавф-хатар таҳлили ( риск-менежмент)";

• "Профайлинг";

• "CPTED асослари";

• "ОСINT ва рақамли таҳлил";

• "Жамоат хавфсизлигини таъминлашда геоинформацион тизимлардан фойдаланиш";

• "Учувчисиз учиш қурилмалари ва робототехника мажмуаларидан фойдаланиш". 

 

Бунда курсант ва тингловчиларга махсус дастурий таъминот, дронларни эксплуатация қилишда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишнинг назарий ва амалий кўникмаларини ўргатиш йўлга қўйилади.

 

Шунингдек, курсант ва тингловчиларда хавф индексини баҳолаш, тегишли чораларни белгилаш ва қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантирувчи "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш симулятори" виртуал ўқув-амалий мажмуаси жорий этилмоқда.

 

Қуйидагиларни назарда тутувчи "E-reyting" платформасини жорий этиш режалаштирилмоқда:

• мезонлар мажмуаси асосида профессор-ўқитувчилар, курсантлар ва тингловчиларнинг рейтинг натижаларини онлайн тарзда кўрсатувчи таҳлилий графикларни (dashboard) визуаллаштириш;

• инновацион услубий ечимлар, академик кўрсаткичлар, машғулотлар самарадорлиги, жисмоний тайёргарлик даражаси, шунингдек, профессор-ўқитувчилар, курсантлар ва тингловчиларнинг илмий, ижтимоий ва ижодий фаоллигини баҳолаш тизимида ҳисобга олиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.09.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                                Лола Абдуазимова