Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликда янги
  • Жамоат транспортида видеорегистратор мажбурий ўрнатилиши мумкин, қоидабузарлик қайд этилган ёзув учун жариманинг 5%ини тўлайдилар

Жамоат транспортида видеорегистратор мажбурий ўрнатилиши мумкин, қоидабузарлик қайд этилган ёзув учун жариманинг 5%ини тўлайдилар

19.07.2018

Рус тилида ўқиш


ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилиш учун жойлаштирилди.

 

 Ҳужжатда қайд этилишича, мамлакатимизда видеорегистраторлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш 2017 йилда якунланди. 2018 йилдан эса уларни ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини ички бозорга тўхтовсиз етказиб бера бошладилар. Шу тариқа, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун янги имкониятлар очилди.

 

Шу сабабли жамоат ва йўловчи транспортининг барча эгаларига (мулкчилик шаклидан қатъи назар) бундай автомобилларда видеорегистраторлар ўрнатиш мажбуриятини юклаш таклиф этилмоқда. ДЙҲХХга берилган ЙҲҚ бузилиши қайд этилган ҳар битта видео учун қоидабузар тўлаган жарима суммасининг камида 5%и тўланади. Бунда ариза берувчининг шахси ошкор этилмайди ва махфий сақланади. Видеони нафақат жамоат транспорти ҳайдовчилари, балки исталган фуқаро жўнатиши мумкин бўлса керак.   

 

Видеоёзувлар объектив бўлишини таъминлаш учун Ахборот коммуникациялари вазирлиги ва Ўзстандарт ўрнатиладиган видеорегистраторларнинг техник регламенти ва стандартларини ишлаб чиқади. МВ ва МБ эса йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга бундай ускунани ўрната олишлари учун имтиёзли кредит линияларини таклиф этади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов.

 





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-08-14
  • USD:7790.20 (+7.15) сум
  • EUR:8888.62 (--114.03) сум
  • RUB:115.07 (--7.89) сум