3.01.2018 йилдаги “Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан Жиноят-процессуал кодексининг 531-моддасига тузатишлар киритилди.
Ҳукмнинг жарима солишга ва бошқа мулкий ундиришларга тааллуқли қисмини ижро этиш учун ижро варақалари ёки уларнинг дубликатлари маҳкумнинг яшаш жойидаги ёхуд жазони ўташ жойидаги, шунингдек маҳкумнинг мол-мулки турган жойдаги давлат ижрочиларига юборилади.
Мазкур норма аниқлаштирилди.
Биринчидан, белгиланишича, ижро варақасига (унинг дубликатига) суд қарорининг нусхаси илова қилиниши керак.
Иккинчидан, ҳужжатларни юбориш муддати белгиланди - суднинг қарори қонуний кучга кирган ёки иш апелляция инстанцияси судидан қайтарилган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмай.
Учинчидан, кўрсатилишича, ҳужжатлар биринчи инстанция суди томонидан юборилади.
Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 5.01.2018 йилда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов.