Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ошади, бироқ 20%дан кўп эмас

04.01.2018


29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон Қонун ва Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори билан жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг солиқ солинадиган базаси ва ставкалари ўзгартирилди.

 

2018 йил январь ойидан бошлаб мазкур солиқ фуқаролар кўчмас мулкининг кадастр қиймати асосида ҳисоблаб чиқарилади. Илгари унинг асосида солиқ ҳисобланган инвентаризация қиймати бозор нархларини акс эттирмайди. Шунинг учун кадастр қийматининг инвентаризация қийматидан бир неча маротаба юқори бўлиши бутунлай табиий ҳолдир.

 

Мол-мулкка солинадиган солиқ фуқаролар ҳамёнига зарар келтирмаслиги учун Президент томонидан иккита муҳим қарор қабул қилинди:

 

1) жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ставкалар жиддий камайтирилди. Агар белгилаш мумкин бўлган максимал ставка 2017 йилда 2,9%ни ташкил этган бўлса, 2018 йилда у 0,35%дан ошмайди.

 

2) 2018 йилда кадастр қиймати асосида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси бўйича чеклов ўрнатилди.  У 2017 йилдаги солиқдан кўпи билан 1,2 марта ортиқ бўлиши мумкин.

 

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда фуқаролар кўчмас мулкининг кадастр қийматини аниқлаш тартибини тасдиқлайди. Бироқ ҳозирнинг ўзида белгиланишича, у 42 млн сўмдан кам бўлиши мумкин эмас. Кадастр қиймати мавжуд бўлмаган тақдирда унинг шартли миқдори ҳисоблаш учун қабул қилинади:

  • Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – 210 млн. сўм;
  • бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда – 90 млн. сўм.

 

Кадастр органларида рўйхатдан ўтказилмаган турар жойлар эгалари мол-мулкка солинадиган солиқни шартли қийматнинг икки карра миқдори ҳисобидан тўлайдилар. Яъни тегишинча 420 млн. сўм ва 180 млн. сўм.

 

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари эса қуйидаги тарзда бўлади:

 

N

 

Солиқ солинадиган объектларнинг номи

 

Солиқ ставкаси,

мол-мулкнинг кадастр

қийматига нисбатан %да

 

1

 

Турар жойлар, квартиралар, дала ҳовли қурилмалари (умумий майдони 200 кв.м дан ошиқ бўлганлари бундан мустасно), гаражлар ва бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотлар

 

0,2

 

2

 

Шаҳарларда жойлашган, умумий майдони қуйидагича бўлган турар жойлар ва квартиралар:

 

 

200 кв.м дан ошиқ ва 500 кв.м гача бўлган

 

0,25

 

500 кв.м дан ошиқ бўлган

 

0,35

 

3

 

Бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.м дан ошиқ бўлган турар жойлар, квартиралар ва дала ҳовли қурилмалари

 

0,25

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  
 

Самир Латипов. 


 

Валюталар курси

2018-04-24
  • USD:8068.17 (--9.09) сум
  • EUR:9899.64 (--60.43) сум
  • RUB:131.84 (+3.83) сум