Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тизимидаги пойтахт бассейнларида шуғулланиш учун олинадиган тўлов миқдорлари тасдиқланди

15.01.2018

 

Вазирлар Маҳкамаси 5.01.2018 йилдаги «Тошкент шаҳридаги бассейнлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 8-сон қарорни қабул қилди.

 

2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тизимидаги Тошкент шаҳрида жойлашган бассейнларда (бундан кейин – бассейнлар) соғломлаштириш гуруҳларида шуғулланиш учун олинадиган қуйидаги тўлов миқдорлари амалга киритилади.

 

Ёшлар кесимида

ЭКИҲ миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида (бир ойга)

4 – 7 ёш

30

8 – 12 ёш

40

13 –17 ёш

50

18 ва ундан катта ёшдагилар

70

 

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига қуйидаги вазифалар топширилди:

  • Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида қисқа муддатли (3 ва 6 ойлик) болаларни сув спорти турларига ўргатадиган тренерларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этиш;
  • бассейнларга кириш ва ўтиш жойларида видеокузатув мосламалари ҳамда турникетлар ўрнатилишини таъминлаш (харажатлар Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади);
  • бассейнларнинг манзили, иш вақти, кўрсатиладиган хизмат турлари ва нархлари аниқ кўрсатилган ҳолда Интернет жаҳон ахборот тармоғида доимий равишда кенг ёритилишини йўлга қўйиш.

 

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бассейнларда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларининг бажарилиши бўйича доимий равишда тушунтириш ишларини олиб бориш топширилди.

 

Пойтахт ҳокимлигига Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда қуйидагиларни амалга ошириш топширилди:

  • Тошкент шаҳрида жойлашган давлат таълим муассасаларининг бассейнларини хатловдан ўтказиш;
  • хатлов якунлари бўйича давлат ва хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериладиган бассейнлар рўйхатини тузиш, мазкур рўйхатни ҳамда давлат ва хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериш шартлари тўғрисидаги маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш;
  • давлат ва хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериладиган бассейнларни келиб тушган таклифларга кўра, ижарага бериш тизимини жорий этиш.

 

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси келгусида қуриладиган бассейнлардаги вентиляция тизимларининг табиий ва сунъий йўлларидан фойдаланишни ташкил этиш ҳисобига энергия жиҳатидан тежамкорлик тизимини татбиқ қилган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритади.

 

Шунингдек Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 2018—2025 йилларда 10 тадан энергия тежамкор бассейнлар қуриш ҳамда мавжудларини реконструкция қилиш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиши шарт.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 9.01.2018 йилда кучга кирди.

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида яқинда танишиш мумкин.

 

Анвар Иркахўжаев.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16