Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Жисмоний тарбия ва спорт: соҳадаги давлат қўмитаси вазирликка айланди, «Спорт» ЭИЗ ташкил этилади

06.03.2018

 

Президентнинг 5.03.2018 йилдаги «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди. Ҳужжат ЎзА сайтида жойлаштирилди.


Ҳужжат билан жисмоний тарбия ва спорт соҳасида қатор ўзгаришлар назарда тутилган.


Биринчидан, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилди. Ҳужжатда идоранинг асосий вазифалари белгиланди.

 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси олимпия спорт турлари бўйича спортчилар, тренерлар ва бошқа спорт мутахассисларини тайёрлаш ҳамда олимпия спорт турларини ривожлантириш қисми бўйича жисмоний тарбия ва спорт субъектлари, шу жумладан Вазирликнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

 

Вазирликнинг олимпия спорт турларини ривожлантиришга масъул бўлинмалари раҳбарлигига номзодлар Миллий олимпия қўмитаси раиси билан мажбурий равишда келишилади. 

 

Иккинчидан, вазирликнинг марказий аппарати тузилмасида Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мониторинг бошқармаси ташкил этилди. Ушбу бўлинма жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга ажратилган давлат молиявий маблағларидан оқилона фойдаланилишини таҳлил қилади, шунингдек, соҳадаги коррупция ва бошқа суиистеъмолчилик ҳолатларини аниқлайди.
 

Учинчидан, вазирлик ҳузурида Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси (Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси негизида) ташкил этилди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида унинг ҳудудий бўлинмалари фаолият юритади.

 

Жамғарма маблағлари ҳисобидан, масалан, туманлар (шаҳарлар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари молиялаштирилади. Улар вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига бевосита бўйсунадилар.  

 

Тўртинчидан, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти қошидаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази вазирлик тасарруфига берилади.

 

Марказ мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструкторлари), кафедра мудирлари, олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструкторлари), таълим муассасалари ва спорт ташкилотлари тренерлари ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишни амалга оширади.

Марказ Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Кўкча Дарвоза кўчаси, 27-уй манзилида жойлаштирилади. Самарқанд ва Фарғонада унинг филиаллари очилади.

 

Бешинчидан, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти негизида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ташкил этилади. Университет жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий ва ўқитувчи кадрлар тайёрлаш, шунингдек, соҳа мутахассисларини ўқитиш ҳамда тайёрлашнинг илғор усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича республиканинг базавий олий таълим, илмий-тадқиқот ҳамда илмий-услубий муассасаси ҳисобланади.

 

Олтинчидан, қуйидагилар ташкил этилади:

  • Самарқанд вилояти Самарқанд туманида универсал олимпия тайёргарлиги ва халқаро мусобақалар ўтказиш маркази;
  • Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган «Азия-Чимган» меҳмонхонаси негизида миллий терма жамоалар учун универсал олимпия тайёргарлиги маркази;
  • Жиззах вилояти Зомин туманида «Алоқачи» соғломлаштириш оромгоҳи негизида гимнастика спорт тури бўйича олимпия тайёргарлиги маркази;
  • Наманган вилояти Чортоқ туманида сержантлар тайёрлаш мактаби негизида спорт ўйинлари бўйича олимпия тайёргарлиги маркази;
  • Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида «Гулнора» соғломлаштириш оромгоҳи негизида спорт яккакурашлари бўйича олимпия тайёргарлиги маркази.  

 

Еттинчидан, жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчиларини жалб қилган ҳолда спорт кийими, анжомлари ва жиҳозларини ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналар фаолиятини ташкил этиш учун пойтахт минтақасида «Спорт» эркин иқтисодий зонаси ташкил қилинади.



Саккизинчидан, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ва спорт ходими» фахрий унвони таъсис этилади. Бу унвон билан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ҳамда оммалаштиришда, мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонидаги нуфузини оширишда алоҳида хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ходимлари ҳамда бошқа шахслар тақдирланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов.



 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16