Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ҚМИ шартномасини my3.soliq.uz сайтида қандай рўйхатдан ўтказиш мумкин Қурилиш фаолиятининг қайси турлари бўйича шартномаларни my3.soliq.uz сайтида рўйхатдан ўтказиш керак Чет эл фуқароси Ўзбекистонда қандай давлат хизматларидан онлайн фойдаланиши мумкин Чет эл фуқароси Ўзбекистонда қандай давлат хизматларидан онлайн фойдаланиши мумкин

Камбағал оилалар аъзоларига дарахт экиш учун субсидия берилади

23.12.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2025 йилдаги 798-сон қарори билан Камбағал оила аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган дарахтлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 17.01.2025 йилдаги "2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-12-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Хусусан, 2025 йил 1 июлдан бошлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси маблағлари ҳисобидан "Экофаол фуқаро" платформасига ўзи эккан дарахтлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштирган камбағал оилалар аъзоларига ўрмон фонди ерларида ўзи эккан ва ўстирган ҳар 100 туп дарахт учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида субсидия ажратиш назарда тутилмоқда.

 

Низомга кўра, субсидия йил давомида тенг улушларда иккига бўлиб (кўчат экиш даврида ва парваришлашдан кейинги даврда) тўланади.

 

Ўрмон фонди ерларида дарахт экишни хоҳловчилар рўйхати маҳалла еттилиги томонидан шакллантирилади ва ўрмон хўжалиги ташкилотига тақдим этилади.

 

Ўрмон хўжалиги ташкилоти:

  • экиш учун ер участкасини танлайди;
  • танланган ер майдонининг тупроқ-иқлим шароитига мос дарахт ва бута турларини аниқлайди, уларнинг рўйхатини тузади;
  • ушбу рўйхат асосида кўчатлар талабгорга бепул етказиб берилади.

 

Талабгор танланган майдондаги ер участкасини ўрмон хўжалиги ташкилоти томонидан тайинланган масъул ходимнинг (мураббийнинг) тавсиялари ва кўрсатмаларига мувофиқ тайёрлайди, бир мавсум давомида дарахт кўчатларини экиш ва парваришлашни амалга оширади.

 

Мураббий туман (шаҳар) экология бўлими билан ҳамкорликда талабгор томонидан экилган дарахт кўчатларини далолатнома ва фотоҳисобот асосида жойига чиққан ҳолда қабул қилиб олади.

 

Туман (шаҳар) экология бўлими ҳар бир талабгор учун "Экофаол фуқаро" платформасида шахсий кабинет очади ва унга экилган дарахт кўчатлари тўғрисидаги маълумотлар киритилади.

 

Киритилган маълумотлар туман (шаҳар) экология бўлими томонидан 5 иш куни ичида тасдиқланади ёки рад этилади, сўнгра субсидия талабгорнинг банк картасига ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.12.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова