Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тошкентда фаолият туринингиз учун қандай минимал ижара тўловлари ставкаларини қўллаш керакФойда солиғи ҳисоб-китоби қандай тузилиши керак Ер солиғини тўлаш ва ҳисоботлар тақдим этиш тартибиҚандай тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради

Каннабисни саноат мақсадларида етиштириш учун лицензия қанчага тушади

09.12.2020

Рус тилида ўқиш

 

3.12.2020 йилдаги ЎРҚ-653-сон Қонун билан тегишли давлат божи ставкалари тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштиришга рухсат берилган. Бунда таркибида тетрагидроканнабинол миқдори 0,2%гача бўлган каннабис ўсимлигининг толаси ва уруғлари ҳақида айтилган.

 

Бу лицензияланадиган соҳа ҳисобланади. Лицензиялар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан берилади. Лицензия берганлик учун давлат божи ставкалари муайян фаолият турига боғлиқ бўлади:

  • етиштириш – 3 000 БҲМ;
  • олиб кириш (олиб чиқиш), қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш (бериш), олиш, ташиш – 200 БҲМ.

 

Шунингдек, каннабис ўсимлигининг рухсат этилган навлари, уларни етиштириш ва айланмаси, лицензиялаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши лозимлигини эслатиб ўтамиз.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 4.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



.

Валюталар курси

2025-05-08
  • USD:12910.15 (+0.00) сум
  • EUR:14660.77 (+0.00) сум
  • RUB:159.78 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг