Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Касса операцияларини муҳрсиз юритиш имконияти, микрокредит ташкилотлари учун лицензия олиш тартиб-таомили соддалашди

29.09.2015

2015 йил 20 августдаги ЎРҚ–391-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Марказий банк Бошқарувининг қарорлари билан қуйидагиларга ўзгартиришлар киритилди:


 

Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 22 сентябрда 2687-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Аниқлаштирилишича, ташкилотнинг касса дафтари, шунингдек касса дафтари қўшимча варақларининг умумий сони ташкилот муҳри билан муҳр мавжуд бўлган тақдирда муҳрланади;

 

 

Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 25 сентябрда 2093-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Лицензия олиш учун микрокредит ташкилоти томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатидан микрокредит ташкилотининг таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси чиқариб ташланди. Аниқлаштирилишича, лицензия олиш учун ҳажми бир варақдан зиёд ҳолда тақдим этиладиган барча ҳужжатлар алоҳида йиғмажилд шаклида тикилиб, микрокредит ташкилоти раҳбари томонидан имзоланган ва муҳри билан муҳр мавжуд бўлган тақдирда тасдиқланган бўлиши лозим. Шунингдек белгиланишича микрокредит ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этган тақдирда Марказий банк тасдиқловчи ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч кун ичида (илгари - ўн кун ичида) унинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Шундай меъёр ўз кучини йўқотган деб топилдики, унга кўра норезидентлар томонидан, шунингдек 50 фоиздан ортиқ акциялари (улушлари) норезидентларнинг эгалигида, фойдаланувида ёки тасарруфида бўлган резидент юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида ташкил этилган микрокредит ташкилоти акцияларини (улушларини) сотиб олиш, шунингдек шу каби бошқа муносабатлар бўйича келишувлар тузиш учун Марказий банкнинг олдиндан рухсатини олиш талаб этиларди. 

 


Ҳужжатлар давлат тилида қабул қилинган.


 

Қарорлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 28 сентябрдаги 38-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатларнинг матни билан, улар билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум