Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Коллежларни бюджет ўрнига давлат органлари, банклар ва йирик корхоналар молиялаштиради

31.01.2018

 

Президент 15.01.2018 йилда «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Унинг матни иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 

Ҳужжатда белгиланишича, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус таълим умумтаълим мактабларида*, шунингдек академик лицейларда узлуксиз ва 11 йиллик муддатда амалга оширилади. Қонун ҳужжатига шарҳда қайд этилишича, ушбу таълим турлари – бепул.

 

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб эса касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилиш умумтаълим мактабларининг 11-синфлари битирувчилари ҳисобидан, ихтиёрийлик асосида, тегишли мутахассисликка (касбга) эга бўлиш учун 6 ойдан 2 йилгача бўлган ўқитиш муддатларида амалга оширилади.

 

Биринчидан, бу энди коллежлар 9 синф ўқувчиларини қабул қилмасликларини билдиради. Бунда 2017/2018 ўқув йилигача қабул қилинган ўқувчилар (ҳозир бу 1-курс) амалдаги дастурлар асосида коллеждаги ўқишларини давом эттира оладилар.

 

Иккинчидан, ўрта касб-ҳунар таълими (коллежларда берилади – таҳр.) энди мажбурий бўлмайди. Яъни коллежлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланмайди. Ҳужжатга кўра, бу фақат 2017/2018 ўқув йилигача (ушбу ўқув йили ҳам шу жумлага киради) касб-ҳунар коллежларига қабул қилинган ўқувчилар ўқишни тўлиқ тугатгунига қадар, яъни яна 2,5 йил давом этади.

 

Бироқ бу ёшлар келгусида касбий таълим олмаслигини англатмайди. Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2017 йилдаги 868-сон қарорига мувофиқ, мактаб ўқувчилари ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида (2 ўқув йили давомида 408 соат) таълим оладилар. Якуний назорат натижаларига кўра ўқувчиларга касб малакаси бўйича давлат намунасидаги диплом берилади.

 

Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисидаги низомга мувофиқ эса, академик лицейлар битирувчиларига диплом билан бирга махсус чуқур тайёргарликни талаб этмайдиган мутахассислик берилганлиги тўғрисида давлат намунасидаги сертификат берилади. У олинган билимларни меҳнат фаолиятида қўллаш ҳуқуқини беради. 

 

Энди коллежлар таълим муассасалари сифатида каттароқ ёшдагиларни ўқитиш билан шуғулланади. Ушбу муассасалар вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ва йирик корхоналар учун кадрларни тайёрлайдиган бўлади. Уларга айрим коллежлар берилади. Қолганларида мактаблар ва болалар боғчалари ташкил этилади.

 

Бу – муҳим! Касб-ҳунар коллежларининг берилаётган бинолари, иншоотлари, жиҳозлари, мебель ва инвентари қиймати қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

 

Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ва йирик корхоналарнинг тасарруфидаги касб-ҳунар коллежларини сақлаш, кадрларни ўқитиш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга мақсадли тарзда йўналтирилган маблағлари эса барча турдаги солиқлардан ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилади.

 

Шуни қайд этиб ўтамизки, айни пайтда 11-синфларнинг битирувчилари фақат тўлов-контракт асосида коллежларда ўқишлари мумкин (Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисидаги низомнинг 25-бандига, шунингдек Ўзбекистон Республикасида Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 45-бандига қаранг).

 

11 синфлик таълим жорий этилиши муносабати билан коллежлар таълим хизматларининг пуллилиги/бепуллиги масаласи қайта кўриб чиқилиши мумкин. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.


* Шу жумладан ихтисослаштирилган мактабларда ҳамда санъат ва маданият мактаб-интернатларида, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларида.

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум