Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Консуллик ҳисобида турганларга хорижий паспорт қандай тартибда берилади ва алмаштирилади

12.02.2020

Рус тилида ўқиш

 

Тегишли Низом Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 49-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Маълумот учун: консуллик рўйхати - тегишли консуллик округи ҳудудига келган Ўзбекистон фуқароларини хориждаги консуллик муассасалари қошида белгиланган тартибда қайддан ўтказиш.

 

Консуллик ҳисобида турган фуқаролар хорижга чиқиш учун (хорижий паспорт) Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортини олиш ёки алмаштириш учун қуйидаги идораларга мурожаат қилишлари мумкин:

  • мамлакатимизнинг хориждаги консуллик муассасалари: Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонасининг консуллик бўлими, бош консулхонаси, консулхонаси, вице-консуллиги ва консуллик агентлиги;
  • Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти;
  • ТИВнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари.

 

Иккинчи ва учинчи ҳолатларда бу ҳужжатлар йиғиш пункти томонидан қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш кунини ташкил этади, хорижда эса дипломатик почта жўнатилиши жадвалига мувофиқ амалга оширилади. Хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилиши учун консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим ундирилади. Йиғимларнинг тўланган суммаси қайтарилмайди, айрим шахслар йиғим тўлашдан озод этилади.

 

Қўл бармоқларининг изларини олиш тартиб-таомилидан бош тортилган ва кўзойнак тақиб ёки бош кийим билан суратга тушиш истаги қатъий билдирилган ҳолатларда фуқарога хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш рад этилиши мумкин. Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга монелик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда (Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлари томонидан қўйилган тақиқ, суд органларининг қарори ёки буйруғи), консул ариза берувчини ушбу масалаларни 3 ой мобайнида бартараф қилиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади. 3 ойлик муддатдан сўнг ҳужжатлар такроран топширилиши ва йиғимлар қайтадан тўланиши лозим.

 

Хорижга чиқиш биометрик паспорт қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:

  • туғилган кунидан бошлаб 1 ёшгача - 2 йил муддатга;
  • 1 ёшдан 16 ёшгача - 5 йил муддатга;
  • 16 ёшдан ошган шахсларга - 10 йил муддатга.

 

Хорижга чиқиш биометрик паспорти Ўзбекистон Республикасининг мулкидир ва унинг эгаси Ўзбекистон Республикасининг ҳимоясида бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.01.2020 йилдан кучга кирди.

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16