Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди (10.01.2019 йилда 1470-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
Ўзгартиришлар билан корпоратив «пластик» воситасида тўловлар амалга оширилганда юридик шахс бухгалтерияси томонидан қабул қилинадиган ҳисобот ҳужжатлари рўйхатига тузатиш киритилди. Эслатиб ўтамиз, айни пайтгача терминаллар квитанцияларининг асл нусхалари, унга илова қилинган тегишли савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича тўловни терминал орқали қабул қилган хизматчининг имзоси ва «тўланди» муҳри қўйилган счётлар ва квитанциялар ана шундай ҳужжатлар сифатида хизмат қилар эди.
Батафсил - buxgalter.uz сайтида.