Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кўчма савдо фаолияти учун талаблар соддалаштирилмоқда

20.10.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.2022 йилдаги «Кўчма савдо фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 591-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарорга мувофиқ, эндиликда давлат органлари ва ташкилотларига, шу жумладан, ободонлаштириш ва йўл ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ҳамда вақтинча фойдаланилмаётган ер участкалари, шунингдек, туман (шаҳар) захирасидаги ер участкалари «K — SAVDO» тизими орқали «E-auksion» электрон савдо платформасида кўчма савдо объектини жойлаштириш учун тадбиркорларга электрон онлайн-аукцион орқали 3 йилгача (етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашда фойдаланиладиган енгил конструкцияли кўчма музлатгичлар учун кўпи билан 10 йилгача), шунингдек, мавсумий кафеларни ўрнатиш учун ижарага берилиши мумкин.

 

Кўчма савдо объектлари тоифасига100 квадрат метр майдондан кўп бўлмаган лотоклар, палаткалар, савдо аравалари, пештахталар, автодўконлар, автотиркамалар, автоцистерналар, фудтраклар, тонарлар, савдо автоматлари, мобил контейнерлар, енгил конструкциялар, шу каби ва шунга ўхшаш бошқа кўчма савдо объектлари кириши белгиланмоқда.

 

Шунингдек илгари кўчма савдо объектларида фақатгина ўтириш жойлари ташкил этмасдан, доналаб сотиладиган таомларни сотиш мумкин бўлган бўлса, эндиликда кичик ошхоналар ташкил этишга рухсат берилди.

 

Маълумот учун : кичик ошхона — истеъмолчиларга осон тайёрланадиган таомлар ва закускалар, қайноқ ва салқин ичимликлар билан жадал хизмат кўрсатишни ташкил этувчи корхона. Сотиладиган маҳсулотлар турига кўра кичик ошхоналар қуйидагиларга ихтисослашган бўлиши мумкин: кабобхона, паловхона, сомсахона, сосискахона, чучварахона, чебурекхона, пирожкахона, блинчикхона ва шу кабилар. 

 

Шунингдек кўчма савдо объектларида қуйидаги фаолиятга руҳсат берилмоқда:

  • етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини енгил конструкцияли кўчма музлатгичларда сақлаш ва сотиш;
  • енгил турдаги транспорт воситаларини (енгил автомобиль, велосипед, самокат, скутер ва бошқалар) ижарага бериш ва таъмирлаш хизматлари;
  • электромобилларни зарядлаш;
  • сартарошлик хизматлари;
  • косметолог хизматлари;
  • пойабзал таъмирлаш хизмати;
  • маиший техника воситаларини таъмирлаш хизмати;
  • калит ясаш хизмати

 

 Қуйидаги жойларда кўчма савдо объектларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди:

  • маъмурий биноларда;
  • жамоат транспорти бекатларида;
  • пиёдалар ўтиш жойларидан олдин 15 метрдан кам масофада

 

Шунингдек рўйхатдан ўтказилган кўчма савдо объектларини ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга фойдаланишга ёки ижарага беришга ўрнатилган тақиқ бекор қилинмоқда (фойдаланишга ёки ижарага бериш Давлат солиқ қўмитасининг махсус автоматлаштирилган ахборот тизимида амалга оширилади)

 

Умумий овқатланиш ташкилотига туташ ёки 5 метрдан ошмайдиган масофада жойлашган, бўш турган кўчма савдо жойи электрон онлайн-аукционсиз умумий овқатланиш ёки савдо соҳасида қўшимча хизмат кўрсатиш учун ижарага берилиши мумкин.

 

Хоким ёрдамчилари, жисмоний ва юридик шахслар кўчма савдо жойини «K — SAVDO» тизимига киритиш ҳуқуқига эга. Бунда ғолиб деб топилган жисмоний шахс 5 иш куни ичида тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиши шарт.

 

Ҳужжат Қонун хужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.10.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.

 

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16