Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Шудгорлаш ишларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари назорат қилади

10.11.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 8.11.2017 йилдаги 896-сон қарори билан 2018 йил ҳосили учун шудгорлаш ишлари ҳажмлари ва муддатлари тасдиқланди.

 

Маълумот учун: шудгорлаш – бу келаси йил баҳорги экинлар учун мўлжалланган далаларга ёзги-кузги ишлов бериш (ҳайдаш, минерал ва органик ўғитлар бериш ва ҳ.к.).

 

Параметрлар республика минтақалари кесимида тасдиқланди. Ишлар 10.11.2017 йилдан кечиктирмай бошланади. Шу санага техникани таъмирлаш, ҳайдов агрегатларига эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ниҳоясига етказилиши даркор. Ҳаммаси бўлиб жорий йилнинг ноябрь ойи охиригача бутун мамлакат бўйича 1110,1 минг га ерни ҳайдаш зарур.

 

3 кун муддатда шудгорлаш ишларининг бориши ва сифати устидан назорат қилиш бўйича ҳудудий комиссиялар ташкил этилади. Уларга ҳар бир туман бўйича хўжаликлар ва машина-трактор паркларининг ўрнак кўрсатган ходимларига 1, 2 ва 3-ўринлар учун мукофотлар ўрнатишга рухсат берилди. Мукофотлар «Ўзагросервис» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобига тўланади.

 

ИИВ ва Бош прокуратура ишларни бажариш устидан доимий назоратни амалга оширади.  Ҳисоботни  бузиб кўрсатиш ва бошқа қоидабузарлик фактлари улар томонидан аниқланган ҳолларда айбдор шахсларга жиддий жавобгарлик чоралари кўрилишига сабаб бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 9.11.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Олег Заманов,

экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-14
  • USD:12699.85 (+0.00) сум
  • EUR:13694.25 (+0.00) сум
  • RUB:139.02 (+0.00) сум