Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Акциз солиғини автоматик ҳисоблаш: Солиқ қўмитаси октябрь ойи учун янги ҳисобот шаклларини очди Фармацевтика маҳсулотлари бозорида юридик шахслар учун қоидалар қандай ўзгаради 2027 йилда ёнғин хавфсизлиги: бизнеснинг янги мажбуриятлари ва жавобгарлиги 2027 йилда ёнғин хавфсизлиги: бизнеснинг янги мажбуриятлари ва жавобгарлиги

Лицензиялаш соҳасидаги қоидабузарликлар тўғрисида хабар берганлик учун мукофот жорий этилади

08.09.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 04.09.2026 йилдаги 466-сон қарори билан лицензиялаш, рухсатномалар ва хабарномалар бериш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

 

Ҳужжат билан Лицензиялаш, рухсатномалар ва хабарномалар бериш тартиб-таомиллари бузилганлиги тўғрисида ваколатли органларга хабар берган жисмоний ва юридик шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

У ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарни ваколатли органларнинг махсус электрон тизими ёки Адлия вазирлигининг мобил иловаси орқали юбориш тартибини белгилайди.

 

Ахборот берувчи томонидан тақдим этилган билдиришномалар ваколатли орган томонидан 10 иш куни ичида кўриб чиқилиши лозим.

 

Агар ахборот берувчи томонидан тақдим этилган маълумот тасдиқланса ва айбдор шахсга ваколатли орган ёки суднинг уни тақдим этилган маълумот учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори асосида жарима солинса, ахборот берувчига солинган жариманинг 10 фоизи миқдорида бир марталик пул мукофоти тўланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.12.2026 йилдан кучга киради.


Лола Абдуазимова