Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Лицей битирувчисига махсус фандан имтиҳон топширгандан кейин мутахассислик берилади

17.05.2017

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2882, 2017 йил 10 май) билан Академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, лицейларнинг битирувчиларига Академик лицейлар битирувчиларига бериладиган айрим мутахассисликлар рўйхатида (2017 йил 14 мартдаги ПҚ–2829-сон Президент қарори билан тасдиқланган) назарда тутилган мутахассисликлар берилади. Лицейларнинг битирувчиларига бериладиган аниқ мутахассислик педагогик кенгашнинг қарори билан тасдиқланади.

 

Лицейларда мутахассислик махсус фан сифатида ўқитилади. Лицейлар ўқувчиларининг махсус фан бўйича билим савиясини баҳолаш Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 1812, 2008 йил 19 май) белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Лицей ўқувчиларининг махсус фан бўйича ўзлаштириш даражасини белгилаш учун махсус фан бўйича амалий имтиҳон ўтказилади. Имтиҳон ўтказиш жадвали ва амалий топшириқлар имтиҳон бошланишидан камида 15 кун олдин эълонлар тахтасига осиб қўйилади.

 

Имтиҳон билетида битта амалий топшириқ берилади. Ўқувчига уни бажариш учун 15 дақиқа вақт берилади. Ўртача арифметик балл «3» баллдан кам бўлган ўқувчи имтиҳондан ўтмаган деб ҳисобланади. Имтиҳондан ўтмаган, шунингдек унга узрли сабабларга кўра келмаган ўқувчилар имтиҳонни лицейни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом берилгунга қадар қайта топшириши (топшириши) мумкин.

 

Лицей ўқувчиси имтиҳон натижасидан норози бўлган тақдирда, унинг натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида апелляция беришга ҳақли. Апелляция комиссияси уни 24 соат ичида кўриб чиқиши лозим.

 

Имтиҳондан муваффақиятли ўтган (ўртача арифметик балл «3» ва ундан юқори бўлган) ўқувчиларга мутахассислик бўйича давлат намунасидаги сертификат берилади. Ушбу сертификат иккинчи ўрта махсус таълим олганлик ҳисобланмайди, балки у эгалланган билимларни меҳнат фаолиятида амалга ошириш ҳуқуқини беради.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 15 майда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-14
  • USD:12699.85 (+0.00) сум
  • EUR:13694.25 (+0.00) сум
  • RUB:139.02 (+0.00) сум