Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Маданият вазирлигининг вазифалари белгиланди

09.09.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 7.09.2021 йилдаги 558-сон қарори билан Маданият вазирлиги тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат 20.01.2021 йилдаги “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги ЎРҚ-668-сон Қонун, Президентнинг “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5150-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Маданият вазирлиги тўғрисида Низом қуйидагиларни белгилайди:

  • Маданият вазирлиги органларининг тизимини;
  • Вазирлик, унинг Марказий аппарати, ҳудудий органлари, вилоят ва туман (шаҳар) маданият бошқармаларининг вазифалари ва функцияларини;
  • вазирлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлигини;
  • вазирлик фаолиятини ташкил этиш ва унинг бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартибини;
  • Вазирлик ҳайъати ишини ташкил этишни;
  • Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларини;
  • Вазирликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришни;
  • Вазирликнинг Вазирлар Маҳкамасига ва Президентга ҳисоб беришини.

 

Қуйидагилар Маданият вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари ҳисобланади:

  • маданият соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, миллий маданий ва маънавий меросни асраб-авайлаш ва кўпайтириш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • жамиятнинг муттасил ортиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган оммавий-маданий тадбирларни ўтказишга қаратилган маърифий ишларни амалга ошириш;
  • бадиий ижод, шу жумладан, театр, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санъатини янада ривожлантиришни рағбатлантириш;
  • маданият муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
  • маданият соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнини такомиллаштириш;
  • давлатлараро ва халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг маданий меросини, мамлакатимиз ижодий жамоалари ва муаллифлари асарларини чет элларда кенг тарғиб қилиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16