Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Ижара тўғрисида»ги Қонунда нималар ўзгаради Корпоратив карта орқали тўланганда ЭҲФ расмийлаштириш мумкинми Қачон ва қайси турдаги онлайн-НКТ тизими чекини харидорга бериш керак Қачон ва қайси турдаги онлайн-НКТ тизими чекини харидорга бериш керак

Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари биноларини қуриш учун 20 миллиард сўм ажратилади

27.10.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2025 йилдаги 668-сон қарори билан жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда маҳаллий бошқарув органларини оптимал жойлаштириш орқали уларнинг бино ва иншоотлари ўрнида бизнес лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 01.04.2025 йилдаги ПҚ-132-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, унда 2025-2026 йилларда туманлар (шаҳарлар)ни жадал комплекс ривожлантириш, шунингдек, маҳаллий бошқарув органларини бир жойда оптимал жойлаштириш бўйича амалий дастур тасдиқланган.

 

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан янги кўп функцияли ва кўп қаватли маъмурий биноларда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва давлат ташкилотларини оптимал жойлаштиришнинг намунавий лойиҳаси тасдиқланди.

 

Туманлар (шаҳарлар) маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари учун янги маъмурий бинолар қуриш, шунингдек, мавжуд кўчмас мулк объектларини реконструкция қилиш учун республика бюджетидан 20 миллиард сўмгача бюджет ссудаси ажратилади. Қолган қисми давлат кўчмас мулк объектларини сотиш ҳамда маҳаллий бюджетларга тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Бир жойда оптимал жойлашган туманлар (шаҳарлар) маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари рўйхати;
  • Электрон онлайн-кимошди савдоларида сотиладиган давлат кўчмас мулк объектлари рўйхати;
  • Янги маъмурий бинолар қурилиши учун ажратиладиган ер участкаларини танлашнинг  тавсия этилган мезонлари;
  • Туманлар (шаҳарлар) маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларини оптимал жойлаштириш дастури.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 24.10.2025 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова