Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқингЖисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари - buxgalter.uz да ўқингЯСТ – айланмадан солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ - buxgalter.uz да ўқингКимлар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ беш баравар миқдорда белгиланади? - buxgalter.uz да ўқинг Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ сезиларли даражада ўзгартирилмайди - buxgalter.uz да ўқингЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингЮридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзларнинг аксарият қисми бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди - buxgalter.uz да ўқингСКнинг янги таҳрири: фойда солиғи бўйича қандай ўзгаришлар бўлади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ва унинг янги қоидалари - buxgalter.uz да ўқингМажбурий тартибда ЭҲФдан фойдаланиш талабларини бузганлик учун жарима санкциялари қўлланилиши мумкин - buxgalter.uz да ўқинг
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликда янги
  • Маиший истеъмолчилар – ярим йил, қолганлар – 2 ой коммунал хизматлар учун қўшимча тўлов тўламайдилар

Маиший истеъмолчилар – ярим йил, қолганлар – 2 ой коммунал хизматлар учун қўшимча тўлов тўламайдилар

05.03.2019

Рус тилида ўқиш

 

Электр энергиясидан ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига тузатишлар киритилди (ВМнинг 28.02.2019 йилдаги 182-сон қарорига қаранг).

 

Биринчидан, энергия ресурслари учун шартномавий ҳажмлардан ортиқ тўловга нисбатан қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар ўзгарди:

  • шартномада ҳисоб-китоб даври учун кўрсатилганидан 5%дан ортиқ миқдорда электр энергияси истеъмол қилинганда, истеъмолчилардан (маиший истеъмолчилардан ташқари) «ортиқча ҳажм» учун белгиланган тарифнинг 1,15 баравари миқдорида (илгари – бир ярим баравари миқдорида) тўлов ундирилади;
  • шартномада белгиланганидан кўп ҳажмда ва газ таъминоти ташкилоти билан олдиндан келишилмасдан табиий газ олинган тақдирда, истеъмолчидан (маиший истеъмолчилар, ш.ж. оилавий корхоналардан ташқари) шартномадаги ҳажмлардан ортиқча олинган табиий газ қийматига нисбатан 1,4 (илгари – 2) коэффициент билан оширилган тўлов ундирилади.

 

Иккинчидан, тарифлар ўзгарганда аванс тариқасида тўланган ҳажм учун истеъмолчилар билан янгича ҳисоблашиш тартиби жорий этилмоқда. Эслатиб ўтамиз, илгари барча тоифадаги истеъмолчилар электр энергияси ва табиий газнинг аванс тариқасида тўланган ҳажми учун тўлов кунидан бошлаб кейинги 12 ойдан ортиқ бўлмаган вақтда қўшимча тўловлар тўлашдан озод этилган.

 

Энди қуйидаги шартлар қўйилмоқда:

 

а) электр энергияси – маиший истеъмолчи ўз хоҳишига кўра, 6 ойдан кўп бўлмаган муддат учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳақини олдиндан тўлаб қўйиши мумкин ва бунда тариф ўзгарса ҳам, қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. Қолган тоифадаги истеъмолчилар электр энергияси (шу жумладан актив ва реактив энергия)нинг аванс тариқасида тўланган ҳажми учун тўлов кунидан бошлаб кейинги 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда қўшимча тўлов тўлашдан озод этилади;

 

б) табиий газ – тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган қуйидаги истеъмолчилар қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади:

  • маиший истеъмолчилар, шу жумладан оилавий корхоналар – тўлов кунидан бошлаб кейинги 6 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга;
  • ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи, ижтимоий ва стратегик аҳамиятга эга истеъмолчилар, шунингдек коммунал-маиший истеъмолчилар – тўлов кунидан бошлаб кейинги 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга.

 

Бу – муҳим! 2019 йил 1 мартгача электр энергияси (шу жумладан актив ва реактив энергия) ва табиий газ учун аванс тариқасида тўлов тўлаган истеъмолчилар кейинги 12 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга, яъни илгари амал қилган тартибга кўра қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.

 

Қоидаларда маиший истеъмолчилар сирасига кирмайдиган истеъмолчиларнинг электр энергияси ва газ учун «50/50» тизими бўйича тўлов тўлаш имконияти ҳам қайд этилган, бу ҳақда илгари ёзган эдик.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

  Олег Заманов.