Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мажбурий тиббий суғуртани босқичма-босқич жорий этиш 2021 йилдан бошланади

11.12.2018

Рус тилида ўқиш

Президент 2019-2025 йилларда Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси ва уни 2019-2021 йилларда амалга ошириш дастурини тасдиқлади.  Давлат раҳбари томонидан имзоланган Фармон ва қарор ЎзАда эълон қилинган.

 

Дастурни амалга ошириш учун эксперт гуруҳлари тузилади, улар кўзланган режаларни амалга ошириш учун зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқадилар.

 

Тиббиёт муассасаларини молиялаштиришга янгича ёндашувлар

 

2019 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг айрим туманларида тиббиёт ташкилотларини молиялаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бошланади. У “ҳар бир даволанган ҳолат” учун клиник-харажат гуруҳлари бўйича ва киши бошига молиялаштириш принципи асосланган.  2020 йил 1 апрелдан бошлаб эса эксперимент натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида уни босқичма-босқич татбиқ этишни бошлаш режалаштирилаётир.

 

Вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги стационар соғлиқни сақлаш муассасаларида аралаш молиялаштириш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда, бунда кафолатланган бепул тиббий хизмат ҳажмига кирмайдиган даволаш турлари пуллик асосда амалга оширилади. Ушбу инновацияни жорий этишни бошлаш 2019 йил 1 июлга мўлжалланган.

 

Шунингдек, 2019 йил 1 июлдан бошлаб айрим даволаш-профилактика муассасалари инвесторларга ишончли бошқарувга берилади. Аниқ инвестиция лойиҳалари  бериш учун асос бўлади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари бўйича жаҳон амалиётида қўлланиладиган воситалардан фойдаланган ҳолда соғлиқни сақлаш ҳисобларининг миллий тизимини татбиқ этилади. 2019 йил 1 октябрга қадар муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давстатқўм соғлиқни сақлаш ҳисобларининг миллий тизимини институтлаштириш ва тиббий хизмат кўрсатишда фойдаланилган хизматлар ва харажатлар ҳақидаги маълумотларни идоралараро тўплаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.

 

Тиббий суғурталаш мажбурий бўлади

 

2021 йил 1 январдан мажбурий тиббий суғуртани босқичма-босқич жорий этиш бошланади. Бунгача “Мажбурий тиббий суғурталаш тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш режалаштирилмоқда. У қуйидагиларни назарда тутади:

  • мажбурий тиббий суғурталашнинг ҳуқуқий асослари, механизмлари
    ва жорий этиш босқичлари;
  • мажбурий тиббий суғурталаш субъектларини, ушбу соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш бўйича ваколатли органни, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;
  • мажбурий тиббий суғурталаш дастурларини молиялаштириш маблағларини шакллантириш манбалари.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигида  - қайта ташкил этиш

 

Тугатилаётган ва янгидан ташкил этилаётган тузилмалар ҳақидаги ахборот қуйидаги жадвалларда тақдим этилган.

 

 

1-жадвал.

 

Тугатилаётган тузилмалар

Ҳуқуқий ворислари

  • Хусусийлаштириш ва пуллик хизматларни ташкил қилиш маркази;
  • Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг тегишлича хусусийлаштириш ва пуллик хизматларни ташкил қилиш бўлимлари

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси 

  • “Ўзмединфо” электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш маркази

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

 

 2-жадвал.

 

Ташкил этилаётган тузилмалар

Асосий вазифалари

Давлат-хусусий шерикликни ва тиббий туризмни ривожлантириш бош бошқармаси  ва унинг ҳудудий бўлимлари

  • Вазирлик ва унинг ҳудудий органлари таркибий бўлинмалари билан биргаликда соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида инфратузилма лойиҳаларини ташкил этиш ва амалга ошириш;
  • тиббиёт ташкилотларининг мол-мулкини, шу жумладан, ер участкаларини муомалага киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш, давлат-хусусий шериклик асосида инвестицияларни жалб этиш;
  • маҳаллий тиббиёт ташкилотларининг тиббий туризм салоҳиятини тубдан оширишга йўналтирилган кириш тиббиёт туризмини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш;
  • вазирликнинг бошқа таркибий бўлинмалари билан биргаликда кириш тиббиёт туризмини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни тайёрлаш ва уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш, хорижий инвестицияларни, шунингдек, тиббиёт ташкилотларининг сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришда халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларининг кредитлари ва грантларини жалб этиш;
  • давлат тиббиёт муассасаларида пуллик хизматлар кўрсатишни ташкил этиш ва амалга ошириш, уларнинг номенклатураси ва ҳажмларини кенгайтириш.

“Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” ДУК

  • ахборот тизимлари, ресурслар ва соғлиқни сақлаш миллий маълумотлар базаларини яратиш, ривожлантириш ва кузатиб бориш бўйича ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • корпоратив тармоқларни яратиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, Вазирликнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
  • Вазирликнинг ахборот хавфсизлиги таҳдидларини ўз вақтида аниқлаш ва унга қарши курашиш, ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш, ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини муҳофаза қилиш бўйича техник инфратузилмани татбиқ этиш ва ривожлантириш;
  • “электрон соғлиқни сақлаш” норматив ва норматив-ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш, интеграциялашган ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш ва кузатиб бориш;
  • тиббиёт ташкилотларида ахборот тизимлари, илғор ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва кузатиб боришга кўмаклашиш;
  • вазирликнинг ахборот тизимлари, ресурс ва маълумотлар базасини ривожлантириш, уларнинг бошқа давлат органлари ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;
  • вазирлик ходимларининг ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базасидан фойдаланиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида малакасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида мустақил юридик шахс шаклидаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги 

 (“Мурувват” ва “Саховат” интернат уйлари, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳудудий реабилитация марказлари, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ва пансионатлар, имконияти чекланган шахслар учун республика ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Одам савдоси қурбонларига ёрдам кўрсатиш бўйича республика реабилитация маркази Вазирлик таркибидан Агентлик тасарруфига ўтказилади)

 

 

  • кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматларни янада такомиллаштириш ва мувофиқлаштиришга қаратилган тиббий-ижтимоий ёрдамнинг ягона сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш;
  • ногиронликни белгилашнинг кенг қамровли ягона тизимини яратиш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш;
  • тиббий-ижтимоий муассасаларнинг кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
  • муҳтож шахсларни протез-ортопедик буюмлар ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
  • тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш ва уларни мувофиқлаштириш.

 

Олег Гаевой.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16