Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 йилдаги 552-сон қарори билан Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритилди.
Вазир тимсолида Мактабгача таълим вазирлиги ана шундай ҳуқуққа эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати 11-бандига мувофиқ, вазирликка ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) – мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга шундай тартибда прописка қилиниши мумкин.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.07.2018 йилдан кучга кирди.
Самир Латипов.