Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мамлакатимизнинг «маданият концепцияси» тасдиқланди

03.12.2018

Рус тилида ўқиш

Унда қуйидагилар назарда тутилган: маданият марказларини ташкил этиш, турли мавзудаги республика кўрик-танловларини уюштириш, ҳар йили «Театр томошалари ҳафталиги»ни ўтказиш, махсус кўкрак нишонини таъсис этиш ва бошқалар. Президентнинг 28.11.2018 йилдаги тегишли қарори иловаларсиз ЎзА сайтида жойлаштирилган.

 

Ҳужжатда Концепциянинг вазифалари белгиланган ва халқаро маданият саҳнасида миллий маданиятимиз мақомини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар назарда тутилган. Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепцияси, шунингдек уни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» ва дастурлар тасдиқланган. Тўғридан-тўғри амал қилувчи «Маданият тўғрисида»ги Қонунни ишлаб чиқиш вазифаси ҳам топширилган (1.06.2019 йилгача).

 

Маданият марказлари ташкил этилади

 

Улар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган маданият ва аҳоли дам олиш марказлари негизида ташкил этилади. Улар аҳолига, ш.ж. пуллик маданий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилайди ва бўш вақтларининг мазмунли ўтишини таъминлайди. Шунингдек марказлар зиммасига қуйидагиларни ташкил этиш вазифаси юклатилган:

  • бадиий ва амалий ижодий жамоалар, ҳаваскорлик гуруҳлари; 
  • «Нутқ маданияти» бўйича курслар, болаларни тўгаракларга ва хорижий тилларни ўрганишга жалб этиш;
  • танловлар, халқ ижодиёти ва томоша санъати фестиваллари;
  • оммавий байрам, томоша ва халқ сайиллари.

 

Шу муносабат билан 2019–2020 йилларда маданият марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури, шунингдек 2019–2022 йилларда янги қуриладиган, реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган ва жиҳозланадиган маданият марказларининг манзилли рўйхати тасдиқланди.

 

2019 йилнинг 1 февралига қадар марказларнинг бадиий ва тўгарак раҳбарларини рағбатлантириш тартиби тасдиқланади.

 

Республика кўрик-танловлари, «Театр томошалари ҳафталиги» ва маданият соҳасида кўкрак нишони

 

Анъанавий равишда 2 йилда 1 марта қуйидаги кўрик-танловлар ўтказилади:

  • «Халқ чолғулари ижрочилари» – 2019 йилнинг июнь ойидан бошлаб;
  • Мукаррама Турғунбоева номидаги «Миллий рақс ижрочилари» – 2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб;
  • Юнус Ражабий номидаги «Ёш мақом ижрочилари»  – 2020 йилнинг апрель ойидан бошлаб.

 

Бу – муҳим! Кўрик-танловлар ғолибларининг бир нафардан якка ижрочилари тегишли йўналиши бўйича олий таълим муассасасининг бакалавриат босқичига қўшимча «грант» асосида қабул қилинади.

 

Ҳар йили 21–27 март кунлари «Театр томошалари ҳафталиги» ўтказилади. Унинг доирасида маданий-маърифий тадбирлар, жумладан, театр рассомларининг кўргазмалари, театр либослари ва декорациялари намойишлари ташкил қилинади, томошабинлар билан ижодкорлар ўртасида мулоқотлар ўтказилади. Аҳоли шу кунлари давлат театрларига бепул кириши мумкин бўлади.

 

«Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони таъсис этилди. Икки ой муддатда Ҳукуматнинг тегишли ҳужжати тасдиқлаш учун киритилади.

 

Айрим объектлар Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилади

 

Буюк ипак йўлининг мамлакатимиздан ўтган қисмини «Ипак йўли: Зарафшон дарёси воҳаси» ва «Ипак йўли: Фарғона – Сирдарё ҳавзаси» номи остида ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритиш режалаштирилмоқда. Кўҳна санъат намунаси бўлган Хоразм «Лазги»сини эса «Хоразм рақси – Лазги» номи остида ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритиш мўлжалланмоқда.

 

Маданият вазирлиги ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда тегишли чора-тадбирларни амалга оширади.

 

Ленара Хикматова.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16