Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Марказий банк ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси – халқаро молия институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилувчи идоралар

25.12.2017

 

 

Президентнинг 20.12.2017 йилдаги ПҚ–3439-сон «Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Ўзбекистоннинг кўрсатилган муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик бўйича ваколатли органлари ва мансабдор шахслари белгиланди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

1.

Молия институтлари билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича ваколатли орган (бошқарувчи идораси)

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Жаҳон банки гуруҳи, Ислом тараққиёт банки гуруҳи, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда бошқа молия институтлари билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи

Бош вазирнинг ўринбосари С.Р. Холмуродов

Бошқарувчи ўринбосари

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси 

2.

Халқаро валюта фонди билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича ваколатли орган

Марказий банк

Халқаро валюта фонди билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи

Бош вазирнинг ўринбосари —молия вазири Ж.А. Қўчқоров

Бошқарувчи ўринбосари

Марказий банк раиси

 

Маълумот учун: бошқарувчилар ва уларнинг ўринбосарларининг олдинги таркиби Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2009 йилдаги 229-сон қарори билан тасдиқланган эди. Ҳужжат ўз кучини йўқотди.

 

Қарорга биноан бошқарувчилар идоралари кўрсатилган ташкилотларга умумий раҳбарлик қилади ва ишларни мувофиқлаштиради ҳамда ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ҳисоботларни тақдим этади.

 

Молия институтлари билан амалга оширилаётган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари раҳбарлари масъул вазирликлар ва идоралар раҳбарлари томонидан бошқарувчи идораси билан келишилган ҳолда лавозимга  тайинланади ва ундан озод қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 21.12.2017 йилда кучга кирди.    
 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов,

 экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум