2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ–418-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Мунтазам равишда солиқ тўламайсизми – текширувни кутинг
Мунтазам равишда солиқ тўламайсизми – текширувни кутинг
03.01.2017

Киритилган тузатишларга мувофиқ, микрофирмалар, кичик корхоналар, фермер хўжаликлари, шу жумладан янгитдан ташкил этилганлари, шунингдек, хусусий банк ва бошқа хусусий молиявий институтларнинг молия-хўжалик фаолияти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар молия йили мобайнида мунтазам равишда тўланмаган тақдирда режали текширишлардан ўтказилиши мумкин.
Тегишли норма билан қуйидаги ҳужжатларга қўшимчалар киритилди:
- Солиқ кодекси;
- 2.05.2012 йилдаги ЎРҚ-328-сон «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири;
- 24.12.1998 йилдаги 717-I-сон «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонун;
- 11.12.2003 йилдаги 558-II-сон «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонун;
- 26.08.2004 йил 662-II-сон «Фермерлик хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири.
Кўрсатилган ўзгаришлар 2017 йилнинг 1 январидан кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга оид материаллар:
Тадбиркорларни режадан ташқари ва муқобил текширишлар бекор қилинади
Ишонч билдирилсин – текширилмасин!
Янги сонларда ўқинг
2025, 11 ноябрь№ 45
- Божхона юк декларацияларини тўлдириш тартиби ўзгарди
- МҲХСга ўтиш ким учун ва қачон мажбурий
- Ҳисобга олишдаги хатолар: ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган буюмларнинг омбордаги ҳисоби
- Уй-жой сотиб олишда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш
- Компания қўшиб олинди: унинг қарзлари ва солиқлар бўйича ортиқча тўловлар нима қилинади
2025, 11 ноябрь№ 45
- Стратегик режалаштиришнинг ягона тизими жорий этилмоқда
- Ногиронлиги бўлган ходимга таътил бўйича имтиёзлар
- «Касаллик варақаси» очилган даврда ишлаш: бухгалтер қандай йўл тутиши керак
- Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари
- «Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»


