Қонун ҳужжатларини баҳолаш порталида эълон қилинган лойиҳада Фақат «ягона дарча» тамойили бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига тузатишлар киритиш назарда тутилган (28.09.2015 йилдаги ПҚ-2412-сон Президент Қарорига 2-илова).
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- НҲҲ лойиҳалари: “ягона дарча” қандай хизматлар кўрсатади?
НҲҲ лойиҳалари: “ягона дарча” қандай хизматлар кўрсатади?
14.11.2016

Эслатиб ўтамиз, 5.10.2016 йилдаги ПФ-4848-сон Президент Фармони билан тегишли идораларга кўрсатилган рўйхатни кенгайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш топширилган эди.
Қўшимчалар 16 та янги давлат хизматларини ўз ичига олган бўлиб, уларнинг 9 таси лицензиялар олишни назарда тутади (масалан, улгуржи савдо, фармацевтика, тиббиёт, риэлторлик фаолияти ва бошқаларни амалга ошириш учун).
Шунингдек, лойиҳа “ягона дарча” тамойили бўйича хизмат кўрсатишда давлат органлари ўзаро ҳамкорлигининг бевосита мулоқот қилмайдиган шаклларини жорий этиш бўйича тадбирлар дастурини ўз ичига олган.
Жумладан, Ўзбекистон Ҳукумат портали доирасида электрон лицензиялаш порталини яратиш режалаштирилган бўлиб, у қуйидагиларни таъминлаши кўзда тутилган:
- лицензиялар ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ҳақида ахборот олиш;
- лицензиялар ҳамда рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни бериш, тўхтатиб туриш, тиклаш ва қайта расмийлаштириш билан боғлиқ ички жараёнларни автоматлаштириш;
- лицензиялар ҳамда рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни бериш, қайта расмийлаштириш, бекор қилиш ва тиклаш учун электрон ариза топшириш;
- электрон аризаларни кўриб чиқиш муддатлари ва мақомини назорат қилиш;
- лицензиялар ҳамда рухсат бериш тусидаги ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текшириш.
Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, у ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз
Мавзуга оид материаллар:
Тадбиркорларни режадан ташқари ва муқобил текширишлар бекор қилинади
Янги сонларда ўқинг
2025, 11 ноябрь№ 45
- Божхона юк декларацияларини тўлдириш тартиби ўзгарди
- МҲХСга ўтиш ким учун ва қачон мажбурий
- Ҳисобга олишдаги хатолар: ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган буюмларнинг омбордаги ҳисоби
- Уй-жой сотиб олишда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш
- Компания қўшиб олинди: унинг қарзлари ва солиқлар бўйича ортиқча тўловлар нима қилинади
2025, 11 ноябрь№ 45
- Стратегик режалаштиришнинг ягона тизими жорий этилмоқда
- Ногиронлиги бўлган ходимга таътил бўйича имтиёзлар
- «Касаллик варақаси» очилган даврда ишлаш: бухгалтер қандай йўл тутиши керак
- Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари
- «Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»


