Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда қарздорни тўловга лаёқатсиз деб топиш амалиётида нималар ўзгармоқда Нима учун my3.soliq.uz тизими ижарага берувчиларнинг барча ЭҲФларини ҳисобга олмайди 10 августдан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотлариарига қандай ўлчов бирлиги қўлланилади

ННТлар хорижий сафарлар ҳақида Адлия вазирлигини хабардор қилади

04.06.2025

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирининг «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги адлия вазирининг буйруғи қабул қилинди. (28.05.2025 й. АВ рўйхат рақами 3020-сон).

  

Аниқлаштирилишича, ННТ фаолияти билан боғлиқ ННТ вакилларининг хорижий давлатларга ташрифларини ташкил этиш ҳам ННТнинг тадбири ҳисобланади.

 

Бундан буён бундай ташрифни ташкил этишда ННТ камида 7 кун олдин тегишли адлия органини хабардор қилиши керак.

 

Хабарномада қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак: 

• сафар мақсади;

• учрашув/тадбир ўтказиладиган манзил;

• ташрифни ташкил этиш учун асос бўлган ҳужжат;

• ташрифни молиялаштириш манбалари (тури кўрсатилган ҳолда) ва бошқалар.

 

Хабарнома шакли билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.08.20 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев