Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ноқулай иқлим шароитида ва қатнов тусида ишлаганлик учун устамалар, тармоқ коэффициентлари тасдиқланди

20.09.2019

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамасининг 6.09.2019 йилдаги «Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 743-сон қарор қабул қилинди.

 

Биринчидан, туман коэффициентлари қўлланиладиган табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойлар рўйхати ва йиллик қўшимча таътилнинг энг кам муддати тасдиқланди. Унга Қорақалпоғистон, Навоий, Бухоро ва Наманган вилоятларининг айрим туман ва шаҳарлари, шунингдек юқори тоғли туманлардаги барча ҳудуд ва тармоқлар ходимлари киритилди.

 

Ушбу ҳудудга мос келадиган коэффициент ходимнинг 4 ЭКИҲдан ошмайдиган иш ҳақи қисмига (1 сентябрга қадар) ёки 1,4 МҲЭКМга (1 сентябрга қадар) кўпайтирилади – ойлик устама шундай шакллантирилади. Устамани ҳисоблаш учун иш ҳақига ўртача иш ҳақи таркибидан чиқариб ташланадиган тўловлардан ташқари тариф ставкалари ва ишбай баҳолаш бўйича тўловлар, ташкилотнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофотлар, устамалар ва қўшимча ҳақлар киритилади. Бир туманда устамаларнинг икки хил миқдори амал қилса (масалан, туман коэффициенти бўйича ва юқори тоғли туманларда ишлаганлик учун), – улар қўшилади.

 

Ўриндошликда ишлаганда устамалар фақат асосий иш жойи бўйича тўланади. Ходим бир ой давомида турли миқдордаги устамалар белгиланган туманлар ва жойларда иш бажарса, тегишли туманда (жойда) ишланган вақтни ҳисобга олиш мумкин бўлса – устама ишланган вақтга мутаносиб белгиланади, агар ҳисобга олишнинг имкони бўлмаса -  ташкилот жойлашган ҳудудда белгиланган миқдорда ҳисобланади.

 

Устамалар бюджет ташкилотларида Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари ташкилотларда уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади. Ҳужжатда устамалар миқдорини, шу жумладан «ностандарт» ҳолатларда (тўлиқ ишланмаган ой, чораклик мукофотларни ҳисобга олган ҳолда ва бошқалар) ҳисоблаб чиқишга оид мисоллар келтирилган.

 

Иккинчидан, ишларнинг айрим технологик турлари, ишлаб чиқаришлар ва иқтисодий фаолият турлари бўйича ишчиларнинг тариф ставкаларининг тармоқ коэффициентлари тасдиқланди. Улар бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларда, шунингдек, устав капиталида давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган ташкилотларда қўлланилиши мажбурий ҳисобланади. Бошқа ташкилотлар учун тавсиявий хусусиятга эга.

 

Тармоқ коэффициентлари ташкилотлар томонидан фақат штат жадваллари ва харажатлар сметаларини тузишда ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашда қўлланилади ҳамда маҳсулот (хизматлар) таннархига киритилади. Тармоқ коэффициентлари бўйича қўшимча ҳақ тариф ставкаси (лавозим маоши) билан бирга ишчининг янги тариф ставкасини (лавозим маошини) ҳосил қилади, бунинг асосида бошқа тўловлар (устамалар, мукофотлар, компенсация ва бошқалар) ҳисобланади.

 

Технологик ишларнинг айни бир хил тури бўйича муайян иш жойида меҳнат шароитларига боғлиқ бўлган бир қанча тармоқ коэффициентлари белгиланган бўлса, қўшимча ҳақ миқдорини аниқлаш учун Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган меҳнат шароитларига мос келадиган коэффициент қабул қилинади. Иш ўринлари аттестацияси натижалари мавжуд бўлмаса, энг кам қийматга эга тармоқ коэффициенти қўлланилади.

 

Учинчидан, ишнинг кўчма хусусияти билан боғлиқ устамаларнинг янги миқдори тасдиқланди (аввалги қийматларга қаранг):

  • ташкилот жойлашган жойдан иш (объект) жойигача бориш ва у ердан қайтиш учун бир кунда кетадиган вақт камида 3 соатни ташкил этадиган ва иш вақтидан ташқари амалга оширадиган ҳолларда – белгиланган суткалик миқдорларнинг 80%игача, шу жумладан, 80%и миқдорида, 3 соатдан камни ташкил этадиган ҳолларда эса – 40%игача, шу жумладан 40%и миқдорида;
  • иш йўлда бажариладиган кўчиб юришларда – йўлда бўладиган ҳар сутка учун ойлик тариф ставкасининг ёки лавозим маошининг 1,5%и миқдорида, йўловчи поездларида, почта-багаж поездларида, йўловчи поездлари ва почта вагонларининг вагон-ресторанларида (кафе-буфетларида) хизмат кўрсатадиган ходимларга – 3%и миқдорида;
  • бир ойда 12 ва ундан ортиқ кун давомида сафарда бўладиган ходимларга – белгиланган суткалик миқдорлар нормасининг 25%игача ва унгача бўлган миқдорида, бир ойда 12 кундан кам сафарда бўладиган ходимларга эса – кўчма хусусиятга эга шароитларда ишланган суткалар учун ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 15%игача, шу жумладан 15%и миқдорида тўланади. 

 

Олис объектларда бўлган кунлар учун қатнаш хусусиятига эга иш учун устама ҳар бир тўлиқ ишланган иш куни (смена) учун ходим кунлик ставкасининг 30%игача бўлган миқдорни ташкил этади. Устама меҳнат таътилида ёки ижтимоий таътилда бўлган вақт, узрли сабабларсиз ишга чиқилмаган кунлар учун, вахта усулидаги ишларни бажарувчиларга, муқобил хизматни ўтаётганларга тўланмайди.

 

Тўртинчидан, Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақланадиган ташкилотларда банд бўлган хизматчиларнинг кенг тарқалган лавозимлари ходимлари айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар тасдиқланди. Бунда:

  • лавозимлар бўйича бошқа ҳужжатларда юқорироқ разрядлар белгиланган бўлса, меҳнатга ҳақ улар бўйича тўланади;
  • тасдиқланган жадвалда кўрсатилмаган лавозимлар учун разрядлар бюджет ташкилоти (давлат корхонаси) идоравий мансублигида бўлган тегишли вазирлик (идора) томонидан Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади;
  • мураккаб техник ускуналарга хизмат кўрсатувчи муҳандисларга Меҳнат вазирлиги билан келишилган ҳолда 1 та юқорига оширилган разряд белгиланиши мумкин.

 

Таҳририятдан: ҳужжат билан тасдиқланган устамалар, қўшимча тўловлар ва разрядлар 2019 йил 1 январдан қўлланилади. Аввалги саналардаги тўловлар билан боғлиқ саволлар юзага келишини ҳисобга олиб, тегишли ваколатли органларга тушунтиришлар беришлари учун мурожаат қилдик.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.09.2019 йилдан кучга кирди.

Олег Заманов.



 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум