Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Нотариал ҳаракатлар учун барча тўловлар – фақат «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали

23.02.2018


Адлия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 22.02.2018 йилда 2090-17-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган давлат божи, герб йиғими, шунингдек ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўловлар бўйича квитанциялар фақатгина «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда Тизим деб юритилади) орқали берилиши белгиланди.

 

Тўловни тасдиқловчи анъанавий ҳужжатлар (тўлов топшириқномалари, квитанциялар) кўчмас мулк, автотранспорт, корхоналар билан бўладиган битимларда тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатидан чиқариб ташланди.

 

Бунда нотариал ҳаракатлар тўловлар амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумотлар Тизимга келиб тушгандан сўнг амалга оширилади. Тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумот чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади.

 

Тўлов ставкаларидаги сўнгги ўзгаришлар ҳақида– бу ерда.

 

Бундан ташқари, эндиликда Тизимга нотариуслар томонидан амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар киритилади. Уларни реестрда рўйхатга олиш бўйича мажбурият ҳам сақлаб қолинади ва биргаликда олиб борилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 22.02.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16